1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

СПИРТЛИ ХУШБЎЙ НАРСАЛАР ҲАҚИДА

20:18 / 27.04.2016 3987 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, сизга кичик бир саволимиз бор. Бозорларда сотилаётган спирт аралашган ҳар турдаги хушбўйлантирувчи атирларни намоз ўқиётганда сепиш мумкинми? Қуръон оятлари ва ҳадис билан исботлаб беринг, илтимос.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало билиб қўйингки, шариатнинг манбалари фақат Қуръон ва ҳадисдан иборат эмас. Балки ижмоъ ва қиёс ҳам бор. Шунингдек, масолиҳи мурсала, урф, шаръу ман қаблана шаръун лана бошқа манбалар ҳам бор. Ҳар бир нарсани Қуръон ва Ҳадис билан исботлаб беришни сўраш Қуръон ва Ҳадис асосида қабул қилинган манбаларни инкор қилиш бўлади. Иккинчидан, фатво сўровчи киши далил келтиришни талаб қилиши ҳам одоб доирасидан ташқари ҳисобланади.
Мен сизнинг саволингизга барча уламолар иттифоқ қилган гапни келтириш билан жавоб бераман:^
Сиз спирт деб атаган нарса алкогол моддалар жумласига киради. «Алкогол» сўзи ажнабий тилдан кириб қолган, лекин ажнабийлар ҳам алкоголни «ал-куҳл»дан олишганлиги маълум ва машҳур. Ана шу алкогол нарсалар шариат нуқтаи-назаридан нажас ҳисобланмайди. Бу нарса «ҳамма нарсанинг асли покдир» қоидаси асосида бўлинган. Хусусан, ўша алкогол нарсалар холис ўзи бўлса ҳам, бошқа нарса аралаштирилмаган бўлса ҳам, ёки сувга аралаштирилган бўлса ҳам барибир. Шу билан бирга «хамр», яъни ароқ ва ичимлик ичиб маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган нарсалар нажосат ҳисобланади маънавий жиҳатдан. Шунга биноан, шариат нуқтаи-назаридан алкогол - яъни спиртли нарсалар тиббий ҳожат учун ишлатиладиган қилиб тайёрланган бўлса, уларни терини, яраларни, тиббий асбоб-ускуналарни тозалаш учун, микробларни ўлдириш учун ишлатиш мумкин. Шунингдек, тиббий маънода ва тиббий ниятда тайёрлаб қўйилган спиртларни ҳиди яхши бўладиган атирлар учун ишлатилса бўлади, чунки бундаги баъзи бир моддалар фақат ана ўша спирт билангина эриши мумкин. Шунингдек, баъзи бир кремларга ҳам мана шу нарса ишлатилади, бу ҳалиги ичадиган, маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган хамр – ароқ ҳукмига кирмайди. Аммо, алкогол нарса маст қилувчи модда бўлганлиги учун уни ичмоқ, тановул қилмоқ мутлақо ҳаромдир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум 23 ёшдаги қиз бола ҳали турмуш қурмаган. Лекин меҳнат қилиб пул тўплаган. Нисобига етган бўлса закот берадими Закот беришда отаонасидан рухсат давоми...

3604 06:10 / 01.10.2018
Мен яхши ниятлар билан хусусий туғруқхона очган эдим. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ҳали дунёга келмаган болаларни оналаридан жудо яъни аборт қилишимизга давоми...

6606 15:35 / 24.04.2016
СаволҚайнаган сув билан оғиз очиб бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

6359 09:05 / 27.09.2017
СаволАллоҳ хайрингизни берсин. Устоз, имомнинг ишораи саббоба қилганининг савоби ҳаммага тегадими ёки тегмайдимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Тегади.httpsavollar.islom.uzsavol30637

5166 22:09 / 19.05.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021