1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ЖИСМОНИЙ КАМЧИЛИК БЎЛСА...

20:19 / 27.04.2016 4221 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ҳаётда жисмоний камчиликларга эга бўлган кишилар кўп. Масалан кимнингдир қўли, кимнингдир эса икки оёғи йўқ. Бошқасининг кўзлари кўрмайди. Охиратда бундай кишиларнинг савол-жавоби қандай бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмаган. Ҳар бир бандага имкони бор нарсани бажаришни таклиф қилади. Мисол учун, биров Аллоҳнинг иродаси билан соқов. «Нимага Қуръ-он ўқимадинг?» деб Аллоҳ таоло уни сўроқ қилмайди. Чунки соқовлиги учун ўқий олмаган. Кўзи ожиз одам ожизлиги туфайли баъзи ишларни қила олмайдиган бўлса, унга ҳам сўроқ-савол бўлмайди. Лекин уларга бу дунёнинг ўзида ҳам енгиллик берилади. Нуқсони туфайли Аллоҳнинг амрини қила олмаса, кучи етганича бажаради. Қолгани афв бўлади. Охиратда ҳам ҳисоб-китоб шунга қараб бўлади.
Шунинг учун шариатда жисмоний нуқсонлар эътиборга олиниб, ибодатлар енгиллаштирилган. Ҳатто ёши ўтиб қолиши билан содир бўладиган ожизликлар ҳам эътиборга олинган. Масалан намоз ўқишдаги қиём, яъни тик туриш фарз амаллардан. Лекин кучи етмай қолган кишиларнинг ўтириб ўқишига, ўтириб ўқишга қурби етмаганларнинг ёнбошлаб ўқишига, унга ҳам имкони бўлмаганларнинг чалқанча ётиб ўқишига рухсат бор. Аллоҳ Одилдир. Унинг адолати мутлақдир. Иншааллоҳ, бирор кишига айбидан ташқари заррача азоб ҳам, савол-жавоб ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому Алайкум Раҳмат сизларга доим кузатиб борамиз бу каналди. Саволим аёлим билан тортишиб қолгандим аёлим кетаман деди шунда кет остонадан бир қадам чиқсанг давоми...

3419 09:38 / 20.03.2019
Ассалому алайкум Устозлар, мен хоразмданман. 2014 йилда уйланганман, ўшанда намоз ўқийдиган қизга уйланишни ният қилган эдим, лекин биз томонларда намоз ўқийдиган давоми...

2891 07:47 / 15.10.2018
Савол Бир дўстимнинг онаси сиздан сўраб беришимни илтимос қилган эдилар. Улар бу йил Рамазон рўзасини Тошкентда бошлаб, охирини умра сафарида Саудия Арабистонида давоми...

4875 18:02 / 18.06.2017
Ассалому алайкум Менинг укам гўдаклигида холамни бир марта эмган экан. Ҳозир холамнинг қизлари билан бирбирини ёқтиришади. Сизлар оила қуролмайсиз, десак ҳам давоми...

2719 07:58 / 01.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021