1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

АСРНИНГ СУНАТИ ҲАҚИДА

20:23 / 27.04.2016 3773 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Намоз китобларида аср намози тўрт ракат фарздан иборат, деб ёзилган. Лекин ҳанафий мазҳабида тўрт ракат суннат ҳам ўқилар экан, фақат Ўзбекистонда ўқилмас экан дейишди. Шу хусусда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Инсоф билан, тўғри эътироф қилиб айтишимиз керакки, ҳозирги кунда бизда тарқалган намоз китоблари жуда мухтасар, намоз учун энг зарур бўлган нарсаларнигина тилга олган китоблар ҳисобланади. Шунинг учун бу китоблардаги маълумотни намоз тўғрисидаги тўла маълумот деб қабул қилмаслик керак, балки зарурий–биринчи навбатда керак бўлган маълумотлар деб қабул қилиш керак. Иккинчидан, бу саволнинг келиб чиқишига бизда Исломнинг тартибли низомий таълим-тарбияси йўқлигидан ҳосил бўлган вазият сабаб бўлган. Исломни билган кишилар учун бу саволлар бироз кулгили бўлиши мумкин ёки кичкина болаларнинг саволига ўхшаши мумкин. Лекин, бизнинг шароитимиз мана шу нарсани тақозо қилиб қолган. Чунки ҳар ким имкони етганича, ўзи топганича, қўлига тушиб қолган қандайдир китобданми, рўпарасидан чиқиб қолган қандайдир намозхонданми намоз ўрганишга, уни ўзининг ҳаётига тадбиқ қилишга ўтиб қолган. Шунинг учун бунга ўхшаган саволлар кўп бўлади.
Энди саволнинг асосий моҳиятига қайтадиган бўлсак, «Аср намозини тўрт ракат фарздан бошқа тўрт ракат суннати ҳам бор экан. Бу тўғрида маълумот Ҳанафий мазҳабида бор экан, фақат Ўзбекистонда ўқилмайди экан» деган савол. Дар-ҳақиқат, барча китобларимизда аср намози тўрт ракат фарздан иборат дейилади, суннат тўғрисида сўзлар деярли йўқ, баъзи бир жойлардагина бор. Асрнинг суннати тўғрисида шуни айтишимиз мумкинки, бу суннат машҳур суннат эмас, таъкидланган суннат эмас, балки бу ПайІамбаримиз алайҳиссаломнинг битта ҳадисларида келган. Пайғамбаримиз алайµиссалом ўзлари мана шу тўрт ракат суннатни–асрнинг суннатини доимий равишда ўқиб юрганларини биров кўрган ҳам эмас, ривоят ҳам қилган эмас. Шунинг учун уламоларимиз бу сунннатни «маҳбуб нарса–мандуб нарса» деб атайдилар, намозни баён қилиш вақтидаги таъкидланган суннатлар қаторига қўшган эмаслар. Бошқа намозларни ўша китобларда келган, мисол учун бомдоднинг икки ракат суннати пешиннинг фарздан олдинги тўрт ракаат, фарздан кейинги икки ракат суннати, шомнинг фарзидан кейинги икки ракат суннати, шунингдек хуфтонники ҳам, булар–«суннати муаккада» дейилади. Уларни Пайғамбар алайµиссалом доимо ўқиб юрганлар ва сиз биз умматларига ўқишни тавсия қилганлар. Асрдан аввал ўқиладиган тўрт ракат суннатнинг эса ҳалиги айт-ганимиздек бунчалик таъкиди йўқ. Шунинг учун буни уламолариимз «мандуб намоз–маҳбуб намоз» дейишган. Хоҳлаган қилса бўлади, қилмаганларга ҳеч қандай маломат йўқ, ҳеч қандай нуқсонга йўл қўймаган бўладилар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Бизлар ишхонада 56 киши ўртада пул йиғиб 7 мингдан овқат тайёрлаб еймиз. Овқат асосан ош бўлади ва умумий қилиб битта ёки иккита лаганга давоми...

5868 16:20 / 27.03.2018
СаволУстоз, менинг юзимга ва баданимнинг орқа томонига хуснбузар тошади. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намозни ўқиб, Қуръон тиловат қиламан. Лекин елкамдаги давоми...

5033 23:50 / 15.02.2018
Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим.Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан давоми...

4145 21:20 / 24.04.2016
СаволМуҳтарам ҳазрат, омма ва хос рўзаси ўртасида қандай фарқлар борЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳРЎЗАНИНГ НОЗИК СИРЛАРИАҳли ҳақнинг давоми...

4440 09:05 / 04.06.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021