1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

НАМОЗХОН ОЛДИДАН ЎТИШ

20:23 / 27.04.2016 3609 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
Шайх ҳазратлари! Сизга бир масала тўғрисида мурожаат қилмоқчи эдим. Жума кунида ҳар бир мўмин каби биз ҳам Аллоҳнинг байтига Ўзига ибодат қилиш мақсадида бордик. Ҳамма нарса одатдагидек чиройли давом этаётган эди. Фарзни адо қилганимиздан сўнг суннат учун қиёмга келдик. Ҳамма ният қилиб суннат намозини ўқишга киришган бир вақтда олдинги сафларнинг биридан бир отахон ўринларидан туриб, орқа томонга ўтиш учун ҳаракат қила бошладилар. Биз охирги сафларда эдик. Ўша отахон ёнимдаги биродаримнинг олдига келиб тўхтаб қолдилар, чунки у саждага кетаётган эди. Шу ҳолатда, яъни отахоннинг юзи ва оёқларига қараган ҳолатда икки бор сажда қилди. Яна кейинги ракатга турганида ҳалиги отахон яна йўлларида давом этдилар. Мана шу ҳолатда ўша биродаримиз тўғри қилдими, яъни отахонга эътиборсиз ҳолатда сажда қилиши тўғри бўлдими, ёки намозни тўхтатмоғи дурустмиди? Албатта бу ерда отахон тўғри иш қилмадилар. Лекин, менимча бу нарса биринчи бўлаётгани йўқ. Шунинг учун хато қилишдан сақланиш умидида сизга мурожаат қилаётган эдим. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу каби ҳолатлар зарурат юзасидан бўлгани учун, иншааллоҳ, кечирилади. Биродарингиз намозда давом этиб тўғри қилган. Агар намозхоннинг олдини кесган одам хабарсиз бўлганда, уни тасбеҳ айтиб ёки ишора билан огоҳлантириш лозим бўларди. Аммо сиз васф қилаётган ҳодисада отахон кўриб-билиб туриб зарурат юзасидан ноқулай вазият чиқишига сабаб бўлганлар. Аллоҳ камчиликларимизни Ўзи кечирсин! Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволХар бир мусулмон намозидан сўнг дуо қилади. Масалан мен дуони узбек тилида қиламан. Лекин китобларда араб тилидаги дуолар таржимаси билан ёзилган. Дуони араб давоми...

5784 05:46 / 21.04.2017
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Савол Мен баъзи quotбемазҳабquot танишларимдан қуйидаги мазмундаги ҳадисни эшитдим quotРасулуллоҳс.а.в Қиёматдан олдин давоми...

5848 21:18 / 22.04.2016
СаволҲазрат кизимнинг буйни узун бўлсин деб мунчок таксам бўладими ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлмайди. Мунчоқни зийнат учун тақилади.

6134 17:19 / 24.07.2017
Ассалому алайкум Бугун китоблар дунёси сайтида сотилаётган имом Ғаззолийнинг китобларини ўқиш дурустми Заиф ҳадислар кўпми уларда Уларни қандай билиш мумкин давоми...

3728 11:57 / 12.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021