1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Поезд Бухорогача 7000-8000 сўм.

20:50 / 27.04.2016 3722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен асли Бухороликман. Поезд Бухорогача 7000-8000 сўм. Лекин ҳар сафар уй бориб келиш учун шунча пул топиш қийин. Шу сабабдан одатда биз проводника 3000 сўм берамиз. Ва чиптасиз, поездда кетамиз. Айтингчи, бу пора беришга кирадими ва бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак?

Бу ерда демак, поезд маълум бир тарафнинг мулки, поездни тутиб туриш, уни ишлатиш ва мана шу жараёндан маълум бир миқдор даромад топиш нияти билан уни юритаётган бўлади. Ана шу маънода чиптага баҳо хам қўйилган бўлади, бу саволда айтганидек 7000 ёки 8000 маъносида. Поездга молик, эга бўлган тараф мана шу асосда иш юритса бардавом бўлиши, кўпчиликнинг узоғи яқин бўлиши, ўзи ҳам фойда топиши бу ҳақли суратдаги нарса. Энди поездга эга бўлган тарафни билимисиз, ундан яшириб, поездаги баъзи-бир хизматчилар одатдан ташқари, поезд эгасининг ҳаққига хиёнат қилиб, бошқалардан камроқ пул олиб, поездга чиқариши албатта тўғри эмас, нотўғри иш ҳисобланади. Мана шу ишни қилувчилар ҳам айбдор ҳисобланади, чунки мана саволда билиниб турибди. Поезд кимники, қилинаётган иш қанақа, шундан кўнгли тўқ бўлмаганлигидан, мана шу иш нотўғри эканлигини қалби сезаётганлигидан савол берилган. Демак, бу иш тўғри эмас, чунки ҳалиги эганинг илми йўқ, розилиги йўқ ундан яширилаяпти. Шуни ўзи бу ишни нотўғрилигини кўрсатиб турибди. Агар тўғри бўлганда, ҳақ бўлганда яширишмас эди. Бу ишларга ўрганиб қолиб, оммалашганда бутун жамият катта зарар тортади. Мана шу савол эгасини айтган гапи оммалашиб кетса, кўпчилик чипта олишдан қочиб проводникка озгина пул бериб мақсадини ҳосил қилаверса, поездни тутиб турган зарар кўради. Сарф-ҳаражати қопланмайди, аста-секин келиб синади ва поезд юриши тўхтайди. Энди 3000 сўмга бориб келиш ҳам йўққа чиқади. Бир одамники эмас, бутун бир қатновдаги қатнайдиган йўловчиларнинг иши орқага кетади, мана шу тарафларни ҳам ўйлаш керак. Ундан кейин, шариатда бир нарсани эгасини алдаб туриб ундан фойдаланиш мутлақо мумкин эмаслигини унутмаслигимиз лозим ва лобуддир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар бир докторнинг гапига қараганда эркак ва аёлни қон груҳлари бўлса улар ўртасида фарзанд бўлмас экан. Бир бирига тўғри келмас экан. давоми...

3253 10:04 / 23.01.2019
Ҳасан Басрий ра айтадилар Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади. Агар кўздан йўқолиб, зулматда қолса, қаёққа юришини давоми...

4156 21:37 / 27.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, муҳтарам Устоз Бизнинг юртимизда қиз олдибердисида кўпроқ наслнасабига аҳамият берилади. Яъни саййид, хўжа, тўра, эшон авлодлари давоми...

3591 20:00 / 26.04.2016
..Бизда ва Эронда Умар Ҳаёмники, деб талқин қилиб келинган қуйидаги рубоийлар Умар Ҳаёмники эмас деб талқин қилинаётган рубоийлар тўпламида борми ёки йўқми Йўқ давоми...

19537 20:38 / 27.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021