1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Жалолиддин Маҳаллий р.а.нинг таржимаи ҳоли

22:19 / 27.04.2017 4329 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Исм ва насаблари: 

Аллома имом, имомларнинг ягонаси Муҳамммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад  ибн Иброҳим ал-Маҳаллий ал-Шофеъий ал-Мисрий Жалолиддин, муфассир, фақиҳ, калом илми, усул илми, наҳв илми ва мантиқ илмларининг билимдонидир. У зотни Ибн Имод ўзининг “Шазарот” китобида арабларнинг Тафтазонийси.


2. Туғилиши ва вояга етиши:

791 йил Мисрда туғилган. Фиқҳ, калом, усул, мантиқ ва наҳв илмлари билан шуғулланиб бу илмларнинг билимдони бўлди.


3. Устозлари:

Ал-Бадр Маҳмуд ал-Уқсуроий, Бурҳон ал-Байжурий, Шамсул Бисотий, Ало ал-Бухорий ва бошқалар. Шараф ибн Кувайкдан ҳадис эшитган. 


4. Сифатлари:

 У зот аллома бўлиб, фаҳм ва заковатда намуна эди.

Замондошларидан баъзилари у ҳақида шундай дер эди: унинг зеҳни олмосни тешиб ўтарди. 

Кўп китоб ёдлаганидан бадани қизиб ёдлай олмай қолар эди.

Салафи солиҳларнинг йўлида юришда асрининг намунаси эди. Тақво, амри-маъруф ва наҳй мункарда пешқадам эди. Туғёнкор золимлар ва ҳокимларнинг катталарига рўбарў бўларди ва унинг ҳузурига келишганда уларга эътибор бермасди. Уларга ўзининг олдига киришга изн бермасди.

Ўта қатъиятли бўлиб бировнинг риоясини қилмасди. Буюк қозиларнинг мажлисларида уларга мададкор эди. Улар унга бўсунардилар. Ундан ҳайиқиб турардилар. У билан маслаҳатлашардилар.


5. Қозилик мансабидан бош тортиши ва мударрислик қилиши:

 У кишига кўп кароматлар зоҳир бўлган. У кишига катта қозилик таклиф қилинганда у киши кўнмади. Муайядиййя ва Барқуқийя мадрасасида фиқҳдан дарс беришга таъйинланди. Улов ва кийимларида ўта камтар эдилар. Тижорат билан касб қилар эдилар.


6. Таълифотлари:

Сафар қилиб олиб келишга арзигулик бўлган ғоятда мухтасар, иборалари бехато, жумлари гўзал ва тушунарли китоблар ёздилар. Одамлар бу китобларни яхши қабул қилиб уларни қўлма –қўл қилдилар. Жумладан:

1. Шарҳу жамъил жавамиъ лил-Субкий (усулда)

2. Шарҳул минҳож (Шофеъий мазҳаби фиқҳида)

3. Шарҳул Варақот (усулда)

4. Шарҳу буркал мадиҳ ва манасик ва китабун фил жиҳад. 

5. мухтасарул танбеҳ лиш-Шеърозий (Шофеъий фиқҳида).

Тугалланмаган таълифотларидан: Ибн Ҳишомнинг “Қоваид” китобига шарҳ. Шарҳут тасҳил (Ибн Молик), Шарҳу ал-Шамсийя (мантиқ) ва ҳ.к.з.лар.

Тугалланмаган китобларининг энг машҳури “Тафсирул Қуръон” бўлиб уни Жалолиддин Суютий р.а. охирига етказган. Бу тафсирда у киши Қуръони каримнинг Каҳф сурасидан бошлаб то Қуръоннинг охиригача тафсир қилган. У ғоятда гўзал тузилган. Фотиҳа сураси ва Бақара сурасидан озгинасига ҳам тафсир ёзганлар.


7. Вафоти:

Аллома 864 йилнинг биринчи куни вафот қилган.

Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олган бўлсин. 


Қудратуллоҳ Сидиқметов

Аҳмаджон қори жомеъ

 масжиди имом хатиби


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абул Қосим ибн Асокир айтадилар .У кишининг оталари Ҳибатуллоҳ мўминлар амири Қоимбиллоҳга вазир, амакилари Ҳусайн Бағдодда бош қози эдилар. Ибн Мокуло 421 йил давоми...

2327 11:00 / 27.09.2020
Ушбу рисолаи шарифни шайхул ислом Ҳожа Муҳаммад эшон тебратган сулук йўллариТариқати Нақшбандийя МажзубийяМусулмон бандаман.Беш ислом асосим бор.Олти калимаи давоми...

2299 11:30 / 23.11.2021
Куфа муҳаддиси, беназир аллома Абу Бакр Абу Букайр Лайс ибн Абу Сулайм ибн Зунайм Кўфий. Абу Суфён ибн Ҳарб Умавийнинг мавлолари. Оталари Абу Сулаймнинг Айман, давоми...

2861 10:40 / 16.08.2021
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн, вал ақибату лил муттақийн вас солату вас саламу ала расулиҳи Муҳаммад. Ва ала алиҳи ва асҳабиҳи давоми...

2320 14:47 / 07.05.2024