1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Жаннат инсон учун яратилгандир

21:18 / 03.05.2017 6758 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаннат инсон учун яратилгани ҳақиқат. Биз буни билишимиз керак. Шу ҳақиқатни тўлиқ англаб, Аллоҳга иймон келтирсак ҳамда яратилишимиздан кўзланган мақсадни рўёбга чиқарсак, фаришталардан ҳам ўзиб кетишимиз мумкин ва жаннатнинг ҳақиқий соҳиблари бўламиз Иншааллоҳ. Шунинг учун ҳам айтишса керак: «Ўзингни кичик бир жисм деб ўйламагин, зеро сенда бутун олам мужассам».

Яна «Ўзини таниган киши Роббини танийди», дейдилар. Инсон аксарият ҳолатларда ўзининг кимлиги ва нималарга қодирлигини билмайди.

Қуйидаги сўзлар ҳам бежиз айтилмаган: «Одамлар ичида биладигани ҳамда билишини биладигани бор, бу олимдир, унга эргашинглар. Одамлар ичида биладигани, бироқ билишини билмайдигани бор, бу ғофилдир, унга танбеҳ беринглар. Улардан билмайдигани ҳамда билмаслигини биладигани бор, бу омидир, унга ўргатинглар. Яна улардан билмайдигани ҳамда билмаслигини ҳам билмайдигани бор, бу шайтондир, ундан қочинглар».

Биз ўзимизнинг банда эканинимизни ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатини биз учун яратганини ҳақиқий тушунсак, дунё ҳаёти қанча чўзилса – чўзилсин, охиратга нисбатан ҳеч нарсалиги, унинг умуман қиймати йўқлигини англаб етамиз.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дунёнинг бирор киши учун мукофот бўлишини, шунингдек, ундан маҳрум бўлиш эса жазо бўлишини ихтиёр этмаган. Дунё мукофот ёки жазо бўлишга арзимайди ҳам.

Эътиборимизни дунёдан олиб, охиратга қаратишимизнинг ўзидаёқ охират сари тўғри йўлга қадам қўйган бўламиз. Биз жуда муҳим бир сўзни доимо ёдда тутмоғимиз даркор: «Охиратга иймон келтирганимиздан кейин ўлчовларимиз акс ҳолатга ўтмас экан, охиратга иймонимиз тўғри бўлмайди. Агар Аллоҳни танишдан олдинги инсонга табиат қилиб берилган мезонларга нисбатан мезонларимиз ўзгармабдими, охиратга иймонимиз тўғри бўлмабди».

Қуръонда «иннал инсана» сўзи бўлиб, агар «инсон» сўзи аниқ ҳолатда «ал» артикли билан келса, бунда инсоннинг Аллоҳни танишидан олдинги ҳолати зикр қилинаётган бўлади.

19. «Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир.

«Ҳалуъ» сўзи «ҳирс», «зажр», «чидамсизлик» ва «сабрсизлик» деган маъноларни мужассамлаштиради. Ушбу маъноларни келаси оятлар ёритади.

20. «Қачон унга ёмонлик етса, чидамсиздир.

Яъни унга фақирлик, касаллик, мусибат, машаққат етса, сабрсизлик қилади. Ўзини ҳар ёққа уради.

21. «Ва қачон яхшилик етса, кўп ман қилувчидир.

Яъни унга яхшилик – мол-дунё келса, у одамларни, бева-бечораларни унутади, бахил бўлади.

22. «Намоз ўқувчиларгина мустаснодир» . (Маориж сураси, 19–22-оятлар)

28. «... Ва инсон заиф яратилгандир.» . (Нисо сураси, 28-оят)

11. «... Инсон шошқалоқ бўлгандир.» . (Исро сураси, 11-оят)

Қайси ўринда «инсон» калимаси аниқ ҳолатда «ал» артикли билан келса, юқоридаги оятларда келгани каби, инсоннинг Аллоҳни танишидан олдинги ҳолати тушунилади.

Лекин Аллоҳни таниганидан кейин бутунлай бошқача бўлади. Инсон Аллоҳни танишидан олдин бирор нарсани олиш билан хурсанд бўлса, У Зотни таниганидан кейин бериш билан шодланади. Кўрдингизми, мезон-ўлчов акс ҳолатга ўзгарди.

Инсон Аллоҳни танишидан олдин бировларнинг хизматидан фойдаланишни ақллилик деб билса, У Зотни таниганидан кейин бировларнинг хизматида бўлади.

Аллоҳни танишидан олдин мол-дунёни ҳамма нарса деб билса, У Зотни таниганидан кейин мол-дунёни ҳеч нарса эмас, деб билади.

Мана бу ибрат калимага қулоқ тутинг: «Агар мезон-ўлчовларингиз охиратга иймон келтирганингиздан кейин акс ҳолатга ўзгармаса, ишончингиз комил бўлсинки, охиратга бўлган иймонингиз мукаммал эмас ва қайтадан назар солишга муҳтождир».




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва Роббларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳгуруҳ қилиб олиб борилдилар. Унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга .Сизга давоми...

6513 22:29 / 24.02.2018
Жаннат ва дўзах инсон етиб борадиган охирги манзиллардир. Инсон улардан бирига етганидан кейин унда абадий қолади. Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби эътиқодича, бу икки давоми...

6259 19:00 / 28.08.2023
тўртинчи мақола Воқиъа сураси тафсиридан иқтибослар .Сизларни Биз яратганмиз, ишонсаларингчи, 57оят. Оятда одамларга лутф билан хитоб қилиняпти. .Инсон, сўзи давоми...

10280 14:00 / 22.02.2021
5. Аллоҳ таоло Фотир сурасида .Осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Зот давоми...

4838 19:00 / 24.08.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021