1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ийдул Фитр туҳфаси: порталимизда янги сайт

00:07 / 26.06.2017 6545 pdf Ўқиш режими + -

Ийдул Фитр туҳфаси: порталимизда янги сайт

Бандаларига нафсни поклаш, ахлоқни сайқаллашни буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Нафсни поклашда умматларига ўрнак бўлган, хулқлари Қуръон бўлган, Робби «Сен улуғ хулқдасан», дея мадҳ қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин! 

Азиз опа-сингиллар, муҳтарам азизлар, мўмина-муслималаримизнинг севимли муслимаат.уз саҳифаси ижодкорларидан Ийдул Фитр туҳфасини қабул қилинг: порталимизда нафсни тазкия қилиш, ахлоқни сайқаллаш илми – тазкиятун-нафс илмига бағишланган янги саҳифа – тазкия.уз сайти иш бошлади.  

Ушбу сайт эзгу ният билан – Роббимизнинг розилиги йўлида улуғ аллома, устозимиз, падари бузрукворимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг тасаввуф илмига, тазкиятун-нафс илмига оид улкан илмий меросини ўрганиш ва ўргатиш нияти билан ташкил қилинди. 

Тазкия.уз сайти Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал, қиёматга қадар боқий қолувчи, барча замону маконларга хос, инсониятни икки дунё саодатига етакловчи Ислом динининг буюк тасаввуф уламолари томонидан тартиб берилган руҳий тарбия таълимотига бағишланган. Руҳий тарбия илми – динимизнинг Қуръони Карим ва Суннат асосида баён қилиб берилган руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларидир.

Динимиздаги жисмоний ибодатлар «шариат» деб аталиб, унинг тафсилотларини фиқҳ илми баён қилиб берса, руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, инсонга нафсни, қалбни, руҳни, шахсиятни поклаш, фазилатларга эга бўлиш ва разолатлардан холи бўлишни ўргатади.

Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзидан илтижо қилиб, ёрдам ва тавфиқ сўраган ҳолда бошланаётган ушбу камтарона уринишни даргоҳида ҳусни қабул айлашини, бардавом қилиб, барчамиз учун манфаатдор этишини сўраймиз.

Азизлар, барчангизни Рамазони шарифнинг якуни бўлмиш Ийдул Фитр байрами билан муборакбод этамиз ҳамда тазкия.уз сайтига ташриф буюриб, динимизнинг қалбни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги таълимотларини ўрганишга таклиф этамиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу анъанага мувофиқ, аввало, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, давоми...

1171 18:00 / 25.08.2025
Миср Жамғармалар вазирлиги болаларни ўқитиш учун .Болалар ҳуқуқлари, таълим лойиҳасини бошлади. Бу ҳақда youm7 манбаси хабар берди.Миср Вақфлар вазирлигининг давоми...

2053 15:47 / 03.11.2021
Ҳеч ўзингизга ушбу саволни берганмисиз Масжидул Ҳаромни ҳозирги кўринишига сабаб бўлган, бу ишга раҳбарлик қилган муҳандис кимМасжидул Набавийни баланд оқ давоми...

3440 16:40 / 21.10.2021
Мадина шаҳрида машҳур тилшунос, муҳаққиқ олим, Мадина ислом университети профессори, дунёдаги энг кучли араб тили мутахассисларидан бири, аллома, доктор давоми...

1496 21:40 / 20.10.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021