1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ижобат бўлган дуо (Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг қабри қаерда?)

14:46 / 04.08.2020 8420 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Ғазолий доимо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шаҳарлари Мадинада вафот топишни орзу қилиб, дуо қилиб юрар эдилар. Шогирд ва аҳлу оилалари буни эшитиб, ҳайратланишар, «Бу жуда қийин иш, ахир ҳеч бир жон қаерда вафот топишини билмайди-ку» дейишар эди. Аллоҳ таоло шайхнинг ушбу дуоларини ижобат қилишни ирода қилди. У зот 1996 йил Риёз шаҳрида бўладиган конференцияга таклиф қилиндилар, аммо шогирдлари шайхдан сафарга чиқмасликни қаттиқ илтимос қилиб, туриб олишди, чунки илм даъвосини қилувчи баъзи чала олимлар у зотга ҳужум қилиши ёки нафосниятларига тил теккизиб, хаста юракларини безовта қилиб қўйиши мумкин эди. Хусусан, у зотнинг шахсий докторлари ҳиссиётга берилиш ёки қаттиқ таъсирланишдан эҳтиёт бўлишни қаттиқ тайинлаган эди. Шайх уларнинг гапларига кўнмай, ўша илмий анжуманга сафар қилдилар. Конференция асносида бир кимса шайхни суннатни ёмон кўришда айблаб, у кишига туҳмат қилди. Шайх қаттиқ ҳаяжонга берилиб, суннат борасида тутган йўллари, суннатга муҳаббатлари ҳақида тўлқинланиб гапира бошладилар. Шу аснода юракларида қаттиқ оғриқ бошланди. У зотнинг айтган охирги гаплари «Биз Лаа илааҳа иллаллоҳ калимаси олий бўлишини хоҳлаймиз» бўлди. У зот ўша минбарда жон омонатини топширдилар. Ўша пайтдаги Саудия давлатининг валиаҳди Абдуллоҳнинг амри билан шайх Ғаззолий Мадинаи Мунавварага дафн қилинадиган бўлди.

Ислом оламида кўзга кўринган олим, доктор Зағлул Нажжор бу ҳақда ҳикоя қиладилар: «Шайх Ғазолийнинг жанозаларига дунёнинг турли минтақаларидан минг-минглаб одамлар шахсий самолётлар ва бошқа воситалар билан Мадинага ёпирилиб келишди. Масжиди Набавий одамга лиқ тўлди. Жаноза ўқилгач, Бақиъ қабристонига келдик, теварак-атроф одам билан тўла эди. Бақиъда қабр кавлаш ва дафн ишларига масъул бир киши шундай деди: «Бу одамнинг дафнида бир ажойиб воқеа содир бўлди. Қабр кавлай бошласак, ер қаттиқлик қилдик. Бошқа бир неча жойга уринсак ҳам, ер қаттиқлик қилиб қолаверди. Ниҳоят, ҳозирги қабр кавланган жойга ҳаракат қилган эдик, ер жуда юмшоқ бўлиб, осонгина кавланди. Бу жой – Қуръон таржимони Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг мавлоси Нофеъ билан имом Молик ибн Анас дафн қилинган қабрларнинг ўртаси экан».

Ё Аллоҳ! Суюкли банданг шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг дуосини ижобат қилганинг каби бизнинг ҳам дуоларимизни қабул қилгин, ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамсоя айлагин!

Шайх Муҳаммад Ғазолийни Ўз раҳматингга олиб, жаннатларингга дохил қилгин!


Муҳаммад Айюб

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Беназир имом, ҳофиз Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Али ибн Рустам Бухорий Калободий. 323 йилда таваллуд топганлар.Калобод ndash Бухоро давоми...

2345 13:30 / 13.06.2021
Машҳур ҳофизи Қуръон Иззатуллоҳ мулла Ортиқ қори ўғли таҳминан 19 асрнинг иккинчи ярмида Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Чор гўристон мавзеси ҳозирги Нодира давоми...

2508 14:30 / 29.04.2022
Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий Самарқанднинг Мотурид номли қишлоғида туғулган. У кишининг ҳаётини ўрганган тарихчилар туғилган давоми...

8422 22:20 / 27.04.2017
Ўша пайтларда Учқўрғонда 13 та гузар, 13 та масжид, 2 та мадраса ва 1 та аёллар мадрасаси ҳамда 1 та хонақоҳ фаолият кўрсатган экан.Маълумотларга кўра, Ҳожимат эшоннинг давоми...

2834 17:00 / 17.11.2021