1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Зиёрат

17:08 / 08.11.2017 10828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зиёрат

Аллоҳ таоло Қуръони каримда олимлар ҳақида шундай марҳамат қилади: “Улар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир, бас, уларнинг йўлларига эргашинг” (Анъом сураси, 90-оят). Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа айтадилар: "Уламолар ҳаёти ҳақидаги қиссалар мен учун айрим фиқҳий масалалардан кўра суюклироқдир. Чунки унда олимлар одоби ва гўзал хулқлари ҳикоя қилинади". 

Мана шу ҳикматдан келиб чиқиб,   «Ҳилол-нашр» нашриёти ҳамда Ислом.уз портали «Зиёрат» («Хотира») рукни остида туркум суҳбатларни эътиборингизга ҳавола этишни режалади. Ушбу лойиҳадан мақсад, бутун умрини дин хизматига бағишлаган, ўзининг хулқи, фазилатлари ва илмий камолоти билан барча ибрат бўларли уламоларимизнинг хонадонларини зиёрат қилиб, ҳозирда ҳаётлари билан суҳбат қуриш, шунингдек, илм-маърифатга хизмат қилиб, ўзидан яхши ном қолдириб кетган азизларимизнинг ворислари, оила аъзолари билан суҳбатлашиб, улар ҳақидаги хотираларни тўплаш ва эълон қилиб боришдир. Зеро, буюк инсонларнинг умри тугамайди, фақат қалбларга, хотираларга кўчади ва келгуси авлодлар учун ибрат ўлароқ халқнинг ёдида яшашда давом этади.

 Ўйлаймизки, мазкур самимий суҳбатлар орқали улуғ аллома зотларнинг сиймосидаги янги қирраларини кашф этасиз, уларга янада яқинлашасиз, уларни жисман ва маънан кашф этасиз. Ниятимиз – Ислом дини ривожи, халқнинг маърифати, Ватан равнақи йўлида буюк хизматлар қилиб, номини шарафларга буркаб ўтган азиз ватандошларнинг ҳаёт йўллари, меҳнатларини, илмий фаолиятларини эътироф этиб, бугунги авлодни улардан ибрат олишга ундаш, ўтганларимизнинг руҳини шод этишдир.

“Зиёрат” рукнидаги туркум суҳбатларини устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг ибратли ҳаёт йўлини ўрганишдан бошлаймиз.

1.  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари (узб)

     Шейх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф рахимахуллах (рус)

2.  Исмоил Махдум Саттиев

3.  Муҳаммад Юсуф Бойбўта ўғли

4.  Абдулазиз қори мулла Маҳмуд ўғли

5.  Фозилхўжа Содиқхўжаев

6.  Салоҳиддин Муҳиддинов

7.  Алихонтўра Соғуний

8.  Абдували қори Али қори ўғли

9.  Зоҳидхон қори Азимбоев 

10.  Зоҳидхон Қодиров Отахон ўғли

11.  Раҳматуллоҳ қори Обидов

12.  Пўлатжон Абдураҳимов

13.  Яҳёхон қори Исмоилов

14.  Дўстмуҳаммад Насриддинов

15.  Абдурашид қори Баҳромов

16.  Юсуфхонтўра Шокиров

17.  Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон

18.  Абдураззоқ Юнусов

19.  Исмоил қори Исмоил ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йилнинг 18 май... Бу кун халқимиз яна бир оғир жудоликка учради. Ҳассос адибимиз, жонкуяр устозимиз ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун етмиш беш ёшларида вафот этдилар. давоми...

2217 09:00 / 24.06.2021
Бугун тиббиёт соҳаси ихтироларига назар солар эканмиз, унда биринчи навбатда, Европа олимларининг кашфиётлари намоён бўлишини кўришимиз мумкин. Мазкур давоми...

1561 16:39 / 27.11.2024
Шайх руҳидин вале етти кушод, Ким муродин топти ушбу номурод. .Лисонуттайр,дан Кўнё шаҳридаги Мавлоно Жалолиддин Румий ва у кишининг устозлари Шамсиддин давоми...

1956 15:52 / 03.08.2025
Муносабат Ҳар қандай шахснинг салоҳияти, меҳнату хизматлари ва албатта, муносиб тақдирланиши жамият ҳаётида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга воқеа ҳисобланади. давоми...

1919 15:28 / 04.07.2023