1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Ҳалима онамизга эмизмоқ учун берилишлари

17:47 / 25.11.2017 4469 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

097

Туғилмасдан бўлди етим, зийнати бор,

Акси бўлса душманларни миннати бор,

Ғайб сиридан огоҳ,  Эгам ҳикмати бор,

Аста- аста тарбияни, бошлар АЛЛОҲ.

098

Кунлар ўтар, ҳафта ўтар, гўдак ўсар,

Ризқин истаб сахродан бир аёл келар,

Билмас ўзи охир келиб, кимга етар,

Ҳар бир ишни Ўзи билиб, қилар АЛЛОҲ.

099

Эмизмоқга барча  излар ,  бойни фақат,

Шошиб келар Макка сари, қилмай тоқат,

Улар ўйлар, бойга хизмат қилсанг рохат,

Йўқ! -Аслида ризқни тақсим қилар АЛЛОҲ.

100

Фикр қилинг бундакатта , ибрат бордир,

Таваккулни қилса ҳар ким, Тангри ёрдир,

Ҳалимага фарзанд олмай кетиш ордир,

Кеч келса ҳамунга инъом, қилди АЛЛОҲ.

101

Муҳаммадни (С.А.В) етим дея, ҳамма қочар,

Афсус улар билмай буюк, бахтдан қочар,

Бир она бор , унга РоҳманНурин сочар,

Ҳалимага раҳм шафқат, қилди АЛЛОҲ.

102

Ёш етимга келиб кўкрак, берди она,

Кўкрак эмас бор меҳрини, берди она,

Ўзи билмай бор умматга, бўлди она,

Камтарликга чексиз камол,берди АЛЛОҲ.

103

Барча аёл фарзанд олиб, уйга қайтар,

Ҳамма хайрон Ҳалимани завқи ортар,

Оқсоқ улов охиркелиб, аввал кетар,

Бу уловга қувват бериб, қўйди АЛЛОҲ.

104

Инсонлардан бошқа бари, махлуқ билар,

Бу оламнинг халоскори сахро кезар,

Оилага файз келганин ҳамма сезар,

Бу хонага файз барака, берди АЛЛОҲ.

105

Бу мархамат билинг, кимнинг  хурматига,

Нури тушди бу хонанинг, зулматига,

Бу эҳсонларбиргўдакни, хизматига,

Ҳалимага буюк икром, қилди АЛЛОҲ.

106

Бу оила ўзи ночор,фақир эди,

Умид қилиб оз эҳсонгарози эди,

Не бўлса ҳам, фарзанд қутлуғ келсин деди,

Истагидан зиёд инъом, қилди АЛЛОҲ.

107

Бу сахрода яшаш жуда,мушкул бўлди,

Қурғоқчилик балоси кўп, озор бўлди,

Ибрат учун халқга жуда синов бўлди,

Ҳар бир жонни Ўзи билиб, турди АЛЛОҲ.

108

Ҳамма хайрон эди , мушкул бўлса замон,

Бирхона бор , ундагилар шодон ҳамон,

Раҳмат ёғар, кеча кундуз ўшал тамон,

Бул гўдакдан зарра ғофил, бўлмас АЛЛОҲ.

109

Ёш халоскорўсар сахро ҳавосидан,

Зарра офат етмас, жами балосидан,

Хаттозиён етмас, қуёш оташидан,

Оз булутни хизматига , қўйди АЛЛОҲ.

110

Эмизмоқлик муддати ҳам бўлди тамом,

Ажрашмоқни хоҳламайди , она ҳамон,

Тарбияга изнолди, яна бир он,

Бу қадарни битган Ўзи, буюк АЛЛОҲ,


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                    Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳар йили мавлид ойида халқимизга сийратни ўрганиш борасида янги илмий асар тақдим этиб, ушбу давоми...

1560 14:41 / 20.09.2023
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда илгаргидек ҳол аҳлларини топиш жуда ҳам мушкул. Ҳар ким ўзини ҳол аҳли деб даъво қилиши мумкин эмас. Ҳол аҳллари одатда давоми...

2033 14:00 / 26.10.2021
Биз нима қилишимиз керакМавлид ҳақидаги хилофлар оз бўлса да, айрим кишилар ўртасида ҳануз бор. Мавлид ҳақиқатан ҳам бидъатмикин ёки жоиз, савобли амалмикин, давоми...

1864 16:50 / 11.10.2021
Ғарблик олимлар бутун умрини сарфлаб, тер тўкиб ечим излаётган муаммоларнинг муолажаси бундан ўн тўрт аср олдин севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

8404 11:05 / 06.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021