1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (4-дарс)

10:06 / 27.11.2017 4865 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳмуд ва Фотима ота-онасини Қуръони каримдан ҳар куни ўқийдиган вазифаларини ўқиб бўлгунларича кутиб ўтиришди.

Маҳмуд: “Яхшилик ва баракот бўлган дарсимизга хуш келибсиз, онажон!” деди.

Она: “АЛЛОҲнинг сенга баракоти бўлсин, Маҳмуд”, деди.

Ота деди: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган тонгда ва кечки пайт ўқиладиган дуолардан тонг отганда ўқиладигани бундай:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ 

“Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайнаа ва бика наҳяа ва бика намут ва илайкан нушур”. 

Маъноси: «АЛЛОҲим, Сен ила тонг оттирдик, Сен ила кеч киргаздик, Сен ила ҳаётмиз, Сен ила вафот топамиз ва қайтиш Сенгадир».

(Абу Довуд ва Термизий ривояти.)

Кеч кирганда эса “амсайна ва асбаҳна” сўзлари алмаштириб айтилади».

Фотима: “Бугун ўқитувчимиз бизга гўзал бир нашида ўргатди”, деди.

Ота: “Яхши! Фотима, сендан уни эшитишни хоҳлардик, қизим”, деди.

Фотима айтди: “Эй Роббимиз, ҳамма оламлар Роббиси, Сен ягона Илоҳсан. Шеригу ёрдамчисиз таомлантирдинг, сероб қилдинг, бизни мусулмонлардан этдинг, бизга кифоя қилдингу паноҳ бердинг. Эй шукрлиларга кўпайтириб берувчи Зот, эй Роббимиз, эй Роббимиз, ҳамма оламлар Роббиси”.

Маҳмуд: «Фотиманинг нашидасида “Ҳамма оламлар Роббиси, Сен ягона Илоҳсан”, дейилган. Робб, Илоҳ сўзлари АЛЛОҲнинг гўзал исмлариданми?» деди.

Ота: «Ҳа, Маҳмуд, АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан Робб (тарбиячи, Ўз паноҳига олувчи), Илоҳ (Ундан ўзга ибодатга сазовор нарса бўлмаган Зот), Аъла (мартабаси ўта олий бўлган Зот), Акром (кўплаб ато қилувчи карамли Зот) бордир», деди.

Маҳмуд: “Бу исмларни яхшилаб ёдлаб оламан, отажон. Мен АЛЛОҲга муҳаббат қиламан, барча айбу нуқсонлардан пок ва Улуғ бўлган Зотнинг гўзал исмларига муҳаббат қиламан”, деди.

Она: “Отаси, кечки таомни тайёрлашимга рухсат берсангиз”, деди.

Ота: “Тайёрлай қолинг, онаси”, деди. (Она кечки таомни тайёрлашга чиқиб кетди.)

Ота яна деди: «Онангиз дастурхон ёзгунича сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан овқатланган болага у зотнинг айтган сўзларини эшиттираман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у болага Ислом одобларидан бўлган овқатланиш одобини ўргатмоқчи бўлиб: “Эй болажон, «Бисмиллаҳ»ни айт, ўнг қўлинг билан овқатлан ва ўз олдингдан егин”, деганлар.

(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.)

Демак, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам овқатланмоқчи бўлган болага мана буларни ўргатганлар:

1) «Бисмиллаҳ» дейишни;

2) Ўнг қўл билан овқатланишни, чунки шайтон чап қўли билан ейди;

3) Ўзининг олдидан овқатланишни, бировнинг олдидан олмасликни.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган овқатланиш одобларидан мана булар ҳам бор:

4) Келтирилган овқатдан айб топмаслик;

5) Овқатланишдан олдин яхшилаб қўлни ювиш;

6) Овқатга пуфламаслик, иссиқ бўлса ҳам;

7) Овқатланишдан олдин «Бисмиллаҳ»ни айтиш эсдан чиққанда “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу” дейиш;

8) Овқатланиб бўлгандан сўнг “Алҳамду лиллаҳи касийрон мубарокан фийҳи” («АЛЛОҲга кўп барокатли шукр ва мақтовлар бўлсин»).

(Имом Бухорий ривояти.)

Шу вақт она кириб: “Узр, отаси, суҳбатингизни бўламан, овқат тайёр бўлди, марҳамат қилинглар”, деди.

Ота: “Дарсимиз ҳам тугади, онаси! Қани, юринглар, болаларим”, деди.


Абу Абдураҳмон

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Совуқ қиш куни эди. Мактабга кетаётган Ийсо йўлда бир камбағал болани учратиб қолди. Бу бечора боланинг устида пальтоси йўқ эди. Йиртиқ этигидан сув ўтиб кетгани давоми...

4538 05:00 / 16.02.2017
Маълумки, Қуръони карим Аллоҳнинг Каломи сифатида инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи китобдир. Шундай экан фарзандларни комил инсон бўлиб вояга давоми...

3889 05:00 / 15.02.2017
Рамзий кичик ёшли бола. Ҳар куни далада ишлайдиган отасига тушлик овқат ташийди. Бир куни узоқ тепаликдаги қоялар бағрида шакли ноаниқ бир нарсани кўрди. Шунда давоми...

3643 05:00 / 16.02.2017
Босим яхши бола. Отаси бой бўлгани учун унинг учун ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйган. Афсуски, шу туфайли, Босим камбағал ва йўқсил кишилар қандай ҳаёт кечиришлари давоми...

3800 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021