1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Онажонларидан ҳам етим қолишлари ва боболарининг тарбиясига ўтишлари

13:27 / 27.11.2017 4391 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

119

Буюк ишлар кутар лек, осон бўлмас,

Бунчажабруситам , ўзгада бўлмас,

Улуғ Зотдан бошқаси, бардошли бўлмас,

Энг Маҳбуб Дўстларни, кўп синар АЛЛОҲ.

120

Шундан сўнгра бошланди , Маккада ҳаёт,

Мусибат устига , мусибат ҳайҳот,

Вояга етмасдан, кўп азоб, наҳот,

Ҳаётда кўп синовга , тайёрлар АЛЛОҲ.

121

Оталари Абдуллони,  кўрмадилар,

Оналарин дийдорига тўймадилар,

Болалардек давру даврон сурмадилар,

Олти  ёшда етим қилиб, қўйди АЛЛОҲ.

122

Бор қариндош парвонаси, бўлганда ҳам,

Амма хола жону дилдан, суйганда ҳам,

Етимликда ҳаёткечар, юзларда ғам,

Етим қалбин асли юмшоқ, қилар АЛЛОҲ.

123

БоболариМакка шайхи, Муттолибдур,

Етим меҳрин уни қалбига солибдур,

Парвардигор ҳукми ҳар ишда ғолибдур,

Масъулларни кўнглин юмшоқ, қилди АЛЛОҲ.

124

Етимбўлди, тарбиягамасъул керак,

Боболаринбунга лойиқ,кўрди демак,

Ҳар жабҳада инсонларга ибрат керак,

Энг аввало тарбияга, масъул АЛЛОҲ.

125

Устозлардан афзал устоз, ушбу дунё,

Ибрат кўзибилан боқсанг, айтар гўё,

Нодон эмас ибрат олар , фақат доно,

Ёш етимга Ўзи сабоқ, берар АЛЛОҲ.

126

Кенгаш қилса Макка шайхи, ул Каъбада,

Дўстудушман ёэлчими, аслзода,

Ёш болакайгувоҳ доим, ҳарсоҳада,

Музокарадарсин  ўтар, шундай АЛЛОҲ.

127

Доим юрибёнларида, боболаргаишондилар,

Бобом борку мусибат йўқ, дея озроқ қувондилар,

Кекса бобо фурсат келди, ажал сари юзландилар,

Яхши кўрган боболардан, амонатин олди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Само чокчокидан сўкилди гўё,Ёшу қари бирдек бўлмишди карахт. Мадина зор йиғлаб тўлғонар гирён,Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. Чиройда мислсиз гўзал гул юзим,Бани давоми...

2879 09:03 / 17.09.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар .Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кира олмассиз. Ўзаро муҳаббатли бўлмагунингизча мўмин бўла олмассиз,. Яна давоми...

1714 14:00 / 29.10.2021
Модомики, инсон Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлса, унинг қалбидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат жой олган бўлади. Бу туйғу, давоми...

8781 17:00 / 12.12.2017
Сўзим аввалида айтсам .Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб давоми...

3367 15:30 / 20.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021