1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари

17:41 / 29.11.2017 5295 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2679. Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Анасга:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соч­лари қандай эди?» дедим. 

«Сочлари тўлқинсимон: жуда жингалак ҳам, жуда силлиқ ҳам эмас эди. Икки қулоқлари билан елкаларининг ўртасида эди», деди».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

 

2680. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари елкаларига уриб турарди».

Бошқа бир ривоятда:

«Қулоқларининг ярмига»

Яна бошқа бир ривоятда:

«Икки қулоқларининг юмшоқ ерига», дейилган.

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Бундан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари бацзи вақтларда янги олдирган ва ўсган пайти эцтиборидан қулоқларининг уст қисмида, бацзи вақтда қулоқларининг юмшоқ жойига баробар ва бацзида елкаларига тегиб турадиган ҳолатлар бўлгани келиб чиқади.

 

2681. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аҳли китоблар сочларини тушириб юришар эди. Мушриклар эса бошларидан фарқ очар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига амр қилинмаган нарсада аҳли китобларга мувофиқ иш қилишни яхши кўрар эдилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешона сочларини тушириб юрдилар. Сўнгра, кейинроқ фарқ очдилар».

Учовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ўша пайтда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонлар бутпараст мушриклар ва аввал самовий китобга эга бўлган яҳудий ҳамда насронийлар билан алоқада бўлар эдилар. Бацзи ишларда мазкур икки томондан бирини танлаш зарурати туғилиб қолар эди. Шунда мусулмонлар доимо аҳли китоблар томонини олар эдилар. Мисол учун, Рум ва Форс давлатлари уруш қилсалар, аҳли китоб бўлгани учун мусулмонлар румликларнинг тарафини олар эдилар. Чунки Ислом ҳам ана шу аҳли китоблар ишининг охирги ва мукаммал нуқтаси эди. Ўша вақтдаги аҳли китоблар ўз динлари ва илоҳий китобларини бузган бўлсалар ҳам мусулмонларга мушриклардан кўра яқинроқ эдилар. Шунинг учун ҳам:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига амр қилинмаган нарсада аҳли китобларга мувофиқ иш қилишни яхши кўрар эдилар».

Албатта, Аллоҳдан амр келган ишларда бошқаларнинг қилмишига ҳеч қандай эцтибор йўқ. Аммо бацзи ишларда Аллоҳнинг амри йўқ бўлса, худди ўша ишни мушриклар бир хил, аҳли китоблар бош­қа хил қиладиган бўлсалар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли китобларнинг услубини танлар эдилар. Жумладан, сочни тарашда:

«Аҳли китоблар сочларини тушириб юришар эди».

Яцни, аҳли китоблар пешоналаридан фарқ очмай сочларини олдинга тушириб юрар эдилар.

«Мушриклар эса бошларидан фарқ очар эдилар».

Яцни пешонадан фарқ очиб, сочни икки ён томонга тараш мушрикларнинг иши эди. 

Бу масалада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга амр келмаган эди.

«Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешона сочларини тушириб юрдилар».

Бу билан аҳли китобларга мувофиқ иш тутиб, мушрикларга хилоф қилдилар. Вақти-соати етиб, у зотга Аллоҳ таолонинг амри келганда эса:

«Сўнгра, кейинроқ фарқ очдилар».

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан келган бир неча ривоятларга кўра, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини ювиб, сўнг фарқ очиб, тараб юрар эканлар.

 

2682. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларининг олд қисми ва соқоллари мошгуруч эди. Мойласалар билинмай қолар эди. Бошлари тўзиб турганда билинар эди. У зотнинг соқоллари қалин эди».

Бир киши:

«Юзлари қилич мисоли эдими?» деди. 

«Йўқ. Қуёш ва ой мисоли эди. Думалоқ эди», деди у».

Муслим ривоят қилган.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, 6 ноябрь куни шом намозидан сўнг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ndash қалблар давоми...

2218 16:09 / 06.11.2021
128Энди кўнгил берганида, қолдиларку ўксиб яна,Ўйлайдилар бу дунёда, қолдиммикан ёлғиз яна,Йўқ Аслида Парвардигор, сабр дарсин ўтар яна,Суянчиқлар барисини, саккиз давоми...

4089 10:00 / 29.11.2017
Абдуллоҳдан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Мен Сендан ҳидоятни, иффатни, беҳожатликни сўрайман,, дер эдилар,. Асҳобларимиз Амрдан давоми...

5266 21:09 / 17.12.2017
Қалб камолиМуҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони мукаммал тарзда билган ва ўта тақволи қалб соҳиби эдилар. Шу билан бирга, бу қалб энг жасур, давоми...

3976 14:12 / 05.12.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021