1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (6-дарс)

17:35 / 30.11.2017 4526 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота: «Бугунги дарсимизни, фарзандларим, АЛЛОҲга ҳамд ва Расулуллоҳга саловоту салом айтиш билан бошлайман», деди.

Она, Маҳмуд ва Фотима: “У кишига саловоту саломлар бўлсин”, дедилар.

Ота: «Дарсни бошлайман ва дейманки, Улуғ, Буюк АЛЛОҲ яратгувчимиздир, бизга ризқ берувчидир. Биз Унга ибодат қиламиз, ҳар бир ишимизда Унга суянамиз, У Улуғ Зотнинг якка илоҳлигини эътироф этамиз. Унга бошқани шерик қилмаймиз ва қаерда бўлсак ҳам, У биз билан биргадир», деди.

Фотима: “Биз билан биргадир”нинг маъноси нима, отажон? У Зот ҳозир биз билан ўтирибдими?» деди.

Ота: «Йўқ, йўқ, Фотима! Буюк ва Улуғ АЛЛОҲ эшитиши ва кўриши ила биз билан бирга, яъни бизни ҳар қандай вақтда ҳамда ҳар қандай жойда эшитади ва кўради», деди.

Маҳмуд: «Отажон, бугун АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан қайсиларини ёдлаймиз?» деди.

Ота деди: «Бугун АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан мана буларни ёдлаймиз: Ғоффар (ўта кечиримли Зот), Қоҳҳар (барчани Ўз қудрати ила Ўзига бўйсундирувчи Зот), Ваҳҳаб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи Зот), Роззақ (кўплаб ризқ берувчи Зот, Ундан бошқа ризқ берувчи йўқ), Фаттаҳ (очувчи, раҳмат хазинасини бандаларига очувчи), Ъалийм (ҳар бир нарсани билувчи, билмайдиган нарсаси йўқ)».

Фотима: «Бугун ҳадиси шарифлардан қайси бирини ўрганамиз?» деди.

Ота деди: “Адий ибн Ҳотим розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дўзахдан сақланинглар, бир парча хурмо билан бўлса ҳам, ким топа олмаса, гўзал сўз билан».

(Имом Бухорий ривояти.)

Бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни камбағал ва мискинларга садақа беришга буюрмоқдалар. Озгинадан ҳам озгина бўлса, яримта хурмо бўлса ҳам... Ким дўзахга кирмасликни хоҳласа, ўз мулкидан камбағалларга садақа қилсин, мулки оз бўлса ҳам.

Мусулмон одам садақа қилишга ҳеч нарса топа олмаса, у ҳам камбағал бўлса, гўзал, чиройли сўзини садақа қилсин ва ўзини шу амал билан дўзахдан узоқлаштирсин.

Бугун дарсимизда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кираётганда ва чиқаётганда қандай дуо ўқиганларини ўрганишимиз қолди».

Маҳмуд: «АЛЛОҲ сизни яхшилик ила мукофотласин, отажон! Уйимиздан чиқаётганингизда бир нарсаларни ўқиётганингизни эшитардим. Шу ҳақда сиздан сўрамоқчи эдим», деди.

Ота: «Яхши, Маҳмуд. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиққанимизда «Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ» (маъноси: «АЛЛОҲнинг исми ила, АЛЛОҲга таваккул қилдим. АЛЛОҲдан бошқа куч ҳам, қувват ҳам йўқ»), дейишни буюрганлар.

(Абу Довуд ривояти.)

Уйга кирганимизда эса уйдагиларга “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, дейишни ўргатганлар.

Энди эса, суюклиларим, бугунги дарсимиз тугади. Фотима, нима дейишимиз керак?» деди.

Фотима: “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду алла илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”деди.

Ота: «Яхши, Фотима! Икковингизга АЛЛОҲнинг баракаси бўлсин, фарзандларим», деди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЎН ОЛТИНЧИ САБОҚЁМОНЛИКДАН ҚОЧИНГАссалому алайкум, менинг жажжи эркатойларим Ўтган дарсимизда яхши бола, ҳақиқий мусулмон бола қандай бўлиши кераклигини давоми...

3635 05:00 / 15.02.2017
Оила даврасида ҳар бир қиладиган ҳаракатимиз, оғзимиздан чиқадиган ҳар бир сўз фарзандимизнинг тарбиясига, унинг шаклланишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши давоми...

4187 05:00 / 15.02.2017
ЎН БЕШИНЧИ САБОҚХУШ ХУЛҚҚА НЕ ЕТСИНАссалому алайкум, жажжи набираларим, қанду асалларимПайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қандай одам эдилар Жудаям яхши давоми...

3779 05:00 / 15.02.2017
Жамол эчкиларни жудаям яхши кўрар эди, айниқса кичкинагина болачаларини. Жамолнинг отаси бир куни унга эчкининг боласини совға қилди. Жамол ёзги таътилда эчкини давоми...

4190 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021