1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Менга умматлар рўбарў қилинди

08:00 / 03.01.2018 4144 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга умматлар рўбарў қилинди. Мен ҳамроҳлари билан бирга кетаётган бир набийни кўрдим. Яна бир набийни кўрдимки, у киши билан бир ёки икки киши бирга эди. Яна бошқа бир набийни кўрдимки, у билан бирор киши йўқ эди. Шу пайт кўп кишилар кўрсатилди. Мен эса улар умматиммикан, деб гумон қилдим. Бу Мусо алайҳиссалом ва у зотнинг қавмлари эди. Лекин сен уфққа қара, дейилди. Мен қарасам, унда улкан тўп одамлар бор экан. Бошқа уфқ томонга ҳам қара, дейилди. Қарасам, унда ҳам улкан тўп одамлар бор экан. Шунда: «Бу умматингдир. Улар билан етмиш минг киши борки, улар ҳисоб-китобсиз, азобсиз жаннатга киришади», дейилди», дедилар. Сўнгра у зот ўринларидан туриб, манзилларига кириб кетганларида, кишилар ўша жаннатга ҳисоб-китобсиз, азобсиз кирувчилар ҳақида гурунглаша бошлашди. Баъзилар: «Шояд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган кишилар ўшалар бўлишса», дейишди. Баъзилар эса: «Шояд, Исломда туғилиб, Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаганлар ўшалар бўлишса», дейишди. Ва яна кўп нарсаларни зирк қилишди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳузурига чиқиб: «Нима ҳақда гурунглашяпсизлар?» деганларида, улар бунинг хабарини беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар дам солмайдиган, дам солдирмайдиган, фол очмайдиган ва Раббиларига таваккал қиладиганлардир», дедилар. Укоша ибн Муҳсин ўринларидан туриб, «Мени ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, У зот: «Сен улардансан», дедилар. Сўнгра бошқа киши туриб: «Мени ҳам ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, у зот: «Укоша у ҳақда сендан ўзиб кетди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига қаричмақарич, аршинмааршин давоми...

3725 15:46 / 14.08.2017
. , .5796. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиланадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Лаззатларни кетказувчи ўлимни эслашни кўпайтиринглар,, деб айтдилар.Имом Термизий ривоятлари.

2203 07:40 / 21.10.2018
Абу Саъид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирор банда Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини давоми...

4188 03:18 / 14.06.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари намозда турганларидан оёқлари шишиб кетарди. .Эй Аллоҳнинг расули Аллоҳ сизни давоми...

3677 21:13 / 29.01.2018
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021