1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 179-оят

08:35 / 17.01.2018 4484 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Қасос олишда сизларга ҳаёт бор, эй ақл эгалари! Шоядки, тақво қилсангиз. Бақара 179.

Бу ояти карима қасоснинг шариатга киритилишининг ҳикматини баён қилмоқда. Демак, қасос олишда кишилар учун ҳаёт бор экан. Қасос қалбдаги нафратни қондириш эмас, балки олий мақсад – ҳаёт учун экан. Қасос олиш йўлга қўйилса, инсон ҳаётини сақлаб қолишда катта иш қилинган бўлади. Чунки ҳар бир одам бошқа бировни ўлдирса, қасосига ўзининг ҳам ўлдирилишини билади ва ҳеч қачон одам ўлдиришга қўл урмайди. Бир кишининг ҳаётига қасд қилиш, умуман, ҳаётга қасд қилиш билан баробардир. Жиноятчи бир кишининг ҳаётига қасд қилса, умуман, ҳаётга қасд қилган бўлади.

Шунинг учун бунинг жинояти кучли бўлиб, қасос олинади. Қасос олиш ҳақидаги ҳукмнинг ўзи жиноятчини ҳушига келтириб қўяди. Оз сонли қотиллардан қасос олиш кўплаб бегуноҳ кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Набий алайҳиссаломнинг даврларида ушбу ҳукм жорий қилиниши билан одам ўлдириш тўхтаб қолгани ёки йўқ даражада камайиб кетгани ҳам шундан. Қасос ҳукмини жорий этиш ҳам тақвонинг бир шартидир. Чунки Аллоҳнинг амрини бажариш тақводандир.

  Кейинги оятда мўминларга яна бир муҳим ҳукм – ўлим олдидан васият қилиш ҳукми баён қилинади. Эй иймон келтирганлар!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тавба 18. Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан давоми...

12963 10:44 / 06.06.2017
Айтки, ким Жаброилга душман бўлса, албатта, ул уҚуръонни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминлар учун ҳидоят ва хушхабар давоми...

4962 08:25 / 23.10.2017
Улар ўзларига мусибат етганда .Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз,, ndash деганлардир. Бақара 156. Катта масъулият қийинчиликларини кўтара олиш давоми...

13569 08:50 / 23.12.2017
Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва давоми...

34389 12:20 / 28.10.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021