1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Табук ғазоти бўлганида

09:00 / 22.05.2018 4910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ёки Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

(Ровий шак қилдилар. Лекин саҳобалар наздидаги шакнинг зарари йўқ. Чунки уларнинг барчалари одилдир.)

Табук ғазоти бўлганида, одамларга очарчилик етди. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, агар изн берсангиз, туяларимизни сўйиб гўштини еб, ёғини суртамиз», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қилаверинглар», деб рухсат бердилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, агар бундай қилишга изн берсангиз, миниладиган нарса камайиб кетади. (Яхшиси) кишиларга захира учун олиб қўйган таомларини олиб келишни буюринг ва у нарсаларга барака тилаб дуо қилинг. Шояд, Аллоҳ ана шу нарсада барака берса», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп», деб бир чарм тўшама келтиришни буюрдилар. У тўшалди. Сўнгра захирадаги ортиқча нарсани келтиришга чорладилар. Кимдир кафтида маккажўхори, кимдир бир кафт хурмо ва яна кимдир бурда нон олиб келди. Ҳалиги чарм тўшамага бироз нарса тўпланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша тўпланган нарсага барака тилаб дуо қилдилар. Ва: «Идишларингизни олинглар», деб буюрдилар. Улар идишларини олишди, ҳатто қўшин орасида идишини тўлдирмаган киши қолмади. Ва тўйгунларича едилар, ундан ортиб ҳам қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мен Унинг расулиман, деб гувоҳлик бераман. Бирор банда мана шу икки калима билан Аллоҳга йўлиқса, шак-шубҳасиз, жаннатдан тўсилмайди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
568 . ,. .., . 5685. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ашъарийлар ғазотда озиқовқат танқислигига давоми...

2337 10:15 / 11.10.2018
Яна у кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Дунё мўминнинг қамоқхонаси, кофирнинг эса жаннатидир,, дедилар.Имом Муслим ривоятлари.

4279 09:00 / 28.07.2018
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Сафван ибн Ассал розияллоҳу анҳу ҳузурларига икки маҳсига масҳ тортиш хусусида сўраш учун бордим. У киши Эй давоми...

4829 09:45 / 02.11.2017
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффатни ва беҳожатликни сўрайман,, деб айтардилар.Имом Муслим ривоятлари.

3505 09:05 / 31.12.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021