1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Рўзанинг фазли (10-тавсия)

17:00 / 08.04.2016 4767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзанинг фазли (10-тавсия)

 

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мени бирор амалга буюринг», дедим. У зот: «Рўзани лозим тут, чунки унга тенг келадигани йўқ», дедилар. Мен яна «Эй Аллоҳнинг Расули, бирор амалга буюринг», дедим. «Рўзани лозим тут, чунки унга тенг келадигани йўқ», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бирор амалга буюринг», дедим. «Рўзани лозим тут, чунки унинг мисли йўқ», дедилар» (Насоий ва Ибн Хузайма ривоят қилишган).

Насоий келтирган яна бир ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мени Аллоҳ манфаат берадиган бир амалга буюринг», дедим. У зот: «Рўзани лозим тут, чунки унинг мисли йўқ», дедилар».

Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида келтирган ҳадисда жумладан шундай дейилган: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени бир амалга йўллаб қўйинки, у туфайли жаннатга кирай», дедим. У зот: «Рўзани лозим тут, чунки унинг мисли йўқ», дедилар». Абу Умоманикига меҳмон келсагина, унинг уйидан кундузи тутун чиқар эди».

 

Изоҳ: «...чунки унга тенг келадигани йўқ», «...чунки унинг мисли йўқ», яъни шаҳватни кесишда, ёмонликка буюрувчи нафсни ва шайтонни даф қилишда рўзага тенг келадиган амал йўқ.

 

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ ўша куннинг сабабидан унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик узоқ қилади», дедилар» (Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган).

 

Изоҳ: «Етмиш куз» етмиш йил деганидир. Бу ўзбек тилидаги «Етмиш баҳорни қарши олди», деган жумлага ўхшайди.

 

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Шаҳватни кесишда, ёмонликка буюрувчи нафсни ва шайтонни даф қилишда рўзага тенг келадиган амал йўқ.

2. Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу васалламнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар.

3. Банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ ўша куннинг сабабидан унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади.

 

Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

6286 14:20 / 21.04.2021
иккинчи мақолаҲа, мусулмон инсон ўзи учун яхши кўрган ҳар бир нарсани бошқа биродарларига ҳам раво кўради. У ўзининг жаннатга киришини яхши кўрса, бошқаларнинг давоми...

5986 13:50 / 14.08.2019
. . .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга динимизни худди ҳозир халқ қилинганимиздек баён қилиб беринг. Бугун нима учун амал давоми...

7235 13:00 / 01.07.2020
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир,, давоми...

2077 19:00 / 03.09.2025