1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бу дунёда худди ғариб ё бир йўловчидек бўлгин!

08:05 / 29.07.2018 3537 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан ушлаб, «Бу дунёда худди ғариб ё бир йўловчидек бўлгин!» дедилар».

Ибн Умар: «Кеч кирса, тонг отишини кутма, тонг отса, кеч киришини кутма. Соғлик пайтингдан касаллигингга, ҳаётингдан ўлимингга (фойда) олиб қол!» дер эди».

Имом Бухорий ривоятлари.

Бу ҳадиснинг шарҳида қуйидагича маъно айтишган: «Дунёга суяниб, уни ватан қилиб олма. Унда узоқ қолишни ва унга аҳамиятли бўлишни ўйлама. Дунёга алоқадорлигинг худди ватанида бўлмаган ғарибнинг алоқаси каби бўлсин. Ва ўз аҳлига қайтишни хоҳлаб юрган ғариб ўша турган жойида бирор нарсага машғул бўлмагани каби сен ҳам дунёга машғул бўлма».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
566 . , ,. . 5663. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир пайт биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга давоми...

2373 09:39 / 09.10.2018
. . . ,. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бу кечада яъни, шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида давоми...

5594 19:46 / 13.02.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, дин осондир. Кимки динда ашаддий бўлмоқчи бўлса, дин унга ғолиб келади. давоми...

4244 09:10 / 30.08.2017
Имрон ибн Ҳусойн алХузоий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиЖуҳайна қабиласидан бўлган бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3972 08:20 / 04.11.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021