1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нафл намози

08:20 / 31.07.2018 21200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Масжидда хуфтон намозини кутиб ўтирамиз. Шу вақтда нафл намозини ўқисак бўладими? Яъни хуфтон пайтигача?

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

 Ва алайкум ассалом!

Албатта бўлади. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб ҳам қилганлар. Вожиб бўлиб қолмаслиги учун “ким хоҳласа” сўзини қўшиб қўйганлар.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَ كُلِّ أَذَانَيْنِ صَلَاةٌ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ قَالَ فِي الثَّالِثَةِ لِمَنْ شَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Икки азоннинг орасида намоз бор», деб икки марта айтдилар. Сўнгра учинчисида: 

«Ким хоҳласа», дедилар». 

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги икки азон фарз намозга айтиладиган азон ва иқоматдир. Иккисини қўшиб, икки азон деб аташ урф бўлган. Бундан ҳар бир азондан кейин ва иқоматдан олдин икки ракъат қўшимча намоз ўқиб олиш яхшилиги келиб чиқади.

Аммо ўша амрдан кейин «ким хоҳласа», деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан истисно қилиниши бу ишни таъкид қилинмаган суннат намоз ҳолига айлантиргандир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари. Яқин кунларда дўстларимиз билан 2 кунга дам олгани табиатга чиқдиқ. Қўй сўйдик, шерикларимиз шошилиб қўйнинг аврат давоми...

4262 16:18 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Кимдир қарз сўраса, у одамнинг олган қарзини қайтармаслигига ёки кечиктириб юборишига шубҳа қилган киши маблағи бўлса ҳам бермаслиги давоми...

5029 09:00 / 20.09.2017
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари quotҲикматли дунёquotда ботинийлар ҳақида эшитдим. Ҳозирги кунда улар кимлар, қайси сифатларидан таниймиз Аллоҳ давоми...

6544 21:11 / 22.04.2016
СаволМендан бир танишим 1йил олдин қарз олган эди. Лекин бериш нияти йўқ. Мени моддий аҳволим эса, ҳозир яхши эмас. У эса яқинда нексия олди. Судга берсам тўғри иш давоми...

6162 08:55 / 11.08.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021