1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти АҚШнинг халқаро диний эркинлик элчисини қабул қилди

05:51 / 19.09.2018 3383 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Самуэль Браунбэкни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. 

Жорий йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган ва Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигида янги даврни бошлаб берган олий даражадаги музокаралар натижалари юксак баҳоланди. 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, жумладан, диний эркинлик ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги конструктив мулоқотни ривожлантиришга муҳим аҳамият қаратаётгани таъкидланди. Президентимиз қайд этганидек, Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги сиёсати барча конфессия вакиллари учун тенг шароитлар яратишга асосланган. 

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида диний-маърифий соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришга оид аниқ чоралар кўрилди. 


Бағрикенглик, меҳр-оқибат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, билимга чанқоқлик каби халқимиз маънавий-ахлоқий ҳаётининг ажралмас жиҳатларини янада юксалтириш ва тарғиб этиш, диний-маданий меросни асраб-авайлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. 

Мамлакатимизда ислом динининг ҳақиқий инсонпарвар моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. 

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг барча учун таълим олиш имкониятини таъминлаш, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, виждон, дин эркинлиги ва эътиқод қилувчиларнинг бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган "Маърифат ва диний бағрикенглик" номли махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурди. 

Самуэль Браунбэк самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ўзгаришларни қадрлашини ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади. 

Мамлакатимиз диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда катта муваффақиятларга эришгани алоҳида қайд этилди. 

Томонлар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги кўп қиррали, жумладан, мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш, бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр экани таъкидланди. 

uza.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институтида .Февраль ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан .Қуръон илмлари, кафедраси томонидан талабалар давоми...

1421 16:12 / 25.02.2025
Марокаш терма жамоаси футболчиси Нуҳайла Бензина спорт тарихида янги саҳифа очди. У жаҳон чемпионатида муслималар бош кийимида иштирок этган биринчи спортчи давоми...

1929 14:05 / 02.08.2023
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмийтадқиқот маркази қуйидаги йўналишларда танлов эълон қилади.Имом Мотуридий давоми...

1935 10:16 / 29.05.2021
Словения пойтахтидаги ягона масжид Европанинг энг гўзалларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда қуриб битказилган Любляна мусулмон маданият маркази замонавий давоми...

2628 19:33 / 09.06.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021