1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Етук муҳаддиснинг Самарқанд бўйлаб сафари якунланди

12:29 / 20.09.2018 7274 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизга ташриф буюрган азиз меҳмонлар – шайх Аввома бошчилигидаги гуруҳ бугун эрталаб Самарқанд зиёратини давом эттириб, Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф буюрдилар.

 Шайх Аввома ҳазратлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғли Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабри устида узоқ дуолар қилдилар, у киши ҳақидаги ҳадисларни айтиб, бу саҳобийнинг таржимаи ҳоли ҳақида сўзлаб бердилар.

Навбатдаги зиёратгоҳ – Чокардиза қабристонидаги Абу Мансур Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳнинг қабрлари бўлди.

Меҳмонлар Қуръони Карим тиловатидан сўнг бу улуғ алломанинг ҳаққига кўп дуолар қилишди. Шайх Аввома кеча бошланган хайрли анъанага биноан Абу Мансур Мотуридий ва у зотнинг илмий мероси ҳақида сўзлаб бердилар, ватандошимизнинг «Таъвилоту аҳли сунна» деб номланган тафсир китобларига боғланадиган узлуксиз санадларини зикр қилиб, китобнинг бошланишидаги «Тафсир билан таъвил ўртасидаги фарқ» номли муқаддимани, унинг умумий мазмуни ва хулосасини айтиб бердилар. Шунингдек, шайх Аввома «Табақотул ҳанафийя» номли машҳур китобдан Абу Мансур Мотуридий дафн қилинган Чокардиза қабристони ҳақида ҳам қўшимча маълумотларни ўқиб бердилар. Ушбу қабристон қадимдан уламолар, фозиллар, валийлар дафн қилинган жой бўлиб, жумладан, у ердаги «мақбаратул муҳаммадиййин» номли жойда 400 га яқин исми Муҳаммад бўлган муфассир, муҳаддис,  фақиҳ зотлар дафн қилинган.

Шундан сўнг имом Мотурудий ёдгорлик мажмуи ходимлари меҳмонларга мажмуада сақланаётган қадимий қабр тошларидаги ёзувларни ўқиб бердилар. Узунчоқ қайроқ тош кўринишидаги бу қадимий ёдгорликлар тил шаклида бўлиб, келгуси авлодга буюк аждодлар тарихини сўзласин деган маънода шундай тошлар танланган.

Кейинги зиёратгоҳимиз Имом Доримийнинг мақбаралари бўлди.

Шайх Аввома ҳазратлари бу буюк муҳаддиснинг қабри устида ҳаёти ва илмий мероси ҳақида, хусусан, у кишининг «Сунани Доримий» асари ҳақида сўзлаб бердилар. Сўнг ўзларининг имом Доримийгача бориб етадиган узлуксиз санадларни зикр қилиб, мазкур «Сунан»да ривоят қилинган Соф сурасини қироат қилиш билан мусалсал бўлган ҳадисни ўқиб эшиттириб, барча ҳозир бўлганларга ижозат бердилар. Бунинг маъноси шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу сурани саҳобаларга ўқиб бериб, ривоят қилганлар. Саҳобалар бу ҳадисни кейинги авлодларга ўқиб, ривоят қилишган ва шу тариқа ушбу силсила бугунги кунимизгача етиб келган.

Бугунги кунга режалаштирилган сўнгги манзил Хожа Аҳрор Валий роҳматуллоҳи алайҳнинг қабрлари бўлди.

Қуръон тиловатидан сўнг шайх Аввома бу улуғ зотнинг ҳақларига кўпдан кўп дуолар қилдилар. Сўнг у зотнинг ҳаёти ҳақида қисқача сўзлаб, жумладан, Шом диёрида у кишини Убайдуллоҳ Аҳрор деб билишларини, бу зот Нақшбандия тариқатининг машҳур халифаларидан бири эканини айтдилар. Хожа Аҳрор Валий мақбараси ходимлари у зот билан Баҳоуддин Нақшбанд билан ораларида икки киши борлигини айтиб, бу маълумотларни тасдиқладилар.

Шайх Муҳаммад Аввома раҳбарлигидаги меҳмонларимизнинг юртимиз бўйлаб сафари ҳақидаги тафсилотларни Islom.uz сайти орқали кузатиб боринг.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 20242025 ўқув йили қабул давоми...

964 11:40 / 10.07.2024
2019 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга ташрифи доирасида Вашингтон шаҳрида давоми...

2090 09:45 / 02.10.2019
Аллоҳга шукрки, юртимизда жума намози ўқиладиган жоме масжидларда Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 10 августдаги қарори талаблари ва карантин қоидаларига давоми...

1982 12:02 / 13.08.2021
2025 йилнинг 25 январидан бошлаб Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида .II Халқаро Ислом санъати биенналеси, кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли кўргазмада бутун дунёдан давоми...

1085 12:23 / 20.02.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021