1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжид биносига илк ғишт қўйилди

10:04 / 09.10.2018 3269 pdf Ўқиш режими + -

Яратганга шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари бардавом бўлмоқда.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар аҳолисининг янги жомега кўчиб ўтиш борасидаги бир неча йиллик орзу-ниятлари амалга ошадиган бўлди. Бекобод шаҳрида жойлашган “Нўъмон ибн Собит” жоме масжидининг янги биноси аҳоли учун жуда қулай бўлган жойга кўчирилиб, унда замонавий лойиҳа асосида қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди, дея хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Ушбу хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этиб, масжиднинг илк ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар. Маросимда масжид қавми, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этдилар. Барча иштирокчилар савоб умидида бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар.

Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайратлари билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ эканлиги Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Бекобод шаҳридаги “Оқ масжид” номли жомега ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти ва олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар ҳамда иш фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар бердилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 2019 йил 20 апрель куни Hilolnashrrdquo нашриётматбааси томонидан Қуръони карим ndash Мусҳафи шарифrdquoнинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди. Бу ndash Мусҳафнинг давоми...

3966 09:00 / 20.04.2019
ФранкоМалия футболчиси Фредерик Умар Кануте Eвропа клублари бўлган .Лион, ва .Тоттенхэм, ҳужумчиси бўлган ўз фаолиятини тамомлагач, хайрсаховат ишлари билан давоми...

1798 10:10 / 27.08.2019
Қарши шаҳар Ҳарамжўй маҳалласидаги 1650ndash1660 йилларда қурилган, аммо тарихда номи қайд этилмаган масжид 2000 йилда нурай бошлаган. Бугунги кунда у қаровсиз ётибди. Бу давоми...

4084 10:57 / 15.10.2018
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими шайх Муҳаммад Аввома ва улар бошчилигида делегация Бухорои шарифнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат давоми...

4872 13:09 / 22.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021