1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннат кўрсатмалари ва замонавий илм тавсиялари

17:02 / 12.10.2018 4952 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эрта туриш. Набий алайҳиссаломнинг эрта туриш одатлари бўлган, тонгги азон вақтида уйғонганлар. Албатта, эрта туриш кун бўйи инсонга тетиклик ҳамда ишчанлик қобилиятини беради ҳамда ақлий фаолиятни яхшилайди. Баъзилар учун эрта туриш қийин туюлиши ёки иложи йўқдек кўриниши мумкин, лекин бу одатни кичик қадамлар, аста-секинлик билан шакллантириш мумкин. Бу эса ҳаётни сезиларли даражада яхшилаши исботланган.

Меъёрида овқатланиш. Меъёрида овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Йиллар давомида бир эмас, бир неча текширувларнинг натижаси – меъёрида овқатланишга одатланиш кўплаб хасталикларнинг олдини олишини тасдиқлаган. Инсон тўйиб эмас, балки 80% тўйгунига қадар овқатланиши мақсадга мувофиқ.

Сув истеъмол қилиш. Ҳадиси шарифда сувни катта эмас, кичик хўпламлар билан ичишга чорланади, акс ҳолда катта хўплаб ичишдан жигар шикастланиши мумкин, дейилади. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув ичишдаги суннатларидандир. Бугунги кунда илмий тадқиқотлар ҳам шуни таъкидлайдики, қисқа вақт ичида, бирданига кўп миқдорда сув ичиш жигарни зарарлашга олиб келади.

Рўза. Илмий тажрибалар шуни кўрсатдики, фақатгина егуликларнинг ўзи эмас, балки уни танаввул қилиш вақти ҳам инсон организмига таъсир қилар экан. Рўза тутиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари бўлган, бу ишни фақатгина Рамазон ойида қилмаганлар. Инсон қанчалик кам овқат еса, унинг организми ҳазм қилишга шунчалик кам куч сарфлайди.

Хурмо. Хурмо – шундай маҳсулотки, ўзида бир неча фойдали элементларни жамлайди. Тўғри овқатланиш тарзини йўлга қўйган инсонлар, албатта бундай фойдали маҳсулотлар ҳақида биладилар. Хурмо эса улардан биридир. Ушбу мева инсон организмида қанд даражасини нормаллаштиради. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради, юрак билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади.

Доимий ҳаракатда бўлиш (фаоллик). Исломнинг 5 арконларининг 3 таси жисмоний фаолликни талаб этади. Намоз – биринчи навбатдаги жисмоний ҳаракат кўринишидир, ҳажга бориш ҳамда рўза тутиш шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз доимий ҳаракатда бўлганлар ҳамда саломатликни мустаҳкамлаш  мақсадида сузиш, чавандозлик, мерганлик билан шуғулланганлар.

Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари саломатлик борасидаги муҳим тавсиялардир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввалги мақолада тафаккурнинг маъносини баён қилиб, тафаккур ҳақидаги оят ва уламоларнинг сўзларини келтирган эдик.Қушбалиқ ёки учувчи балиқни давоми...

2414 09:10 / 30.09.2021
Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди. Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб сув томчиси бир томонга давоми...

2772 09:00 / 05.09.2023
Қуръони карим нозил бўлган пайтда одамлар Ойнинг нури билан Қуёшнинг нурини ажрата олмас эдилар. Ёруғлик ва иссиқликни Қуёш таратишини, Ой эса Қуёшнинг зиёсини давоми...

3352 18:00 / 08.06.2019
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал бир суннатлари ғарб олимларининг илмий тадқиқотларида ўз тасдиғини топди. Бу ҳақда Islamtoday манбаси хабар давоми...

13590 10:32 / 13.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021