1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фарзандингизни дуоибад қилманг!

14:56 / 25.10.2018 3869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(дунё оналарига йўлланган мактуб)

Бу гапларга ҳам анча йиллар бўлди. Ёшлигимда, бир куни уйни тозалаётган эдим. Уйда онамдан қолган ёдгорлик – эски биллур бир шиша идиш бор эди. Уни менга онам ҳадя қилганди, уни жуда яхши кўрар эдим, кўз қорачиғимдек асрар эдим.

Кунлардан бир куни ўғлим ўйноқлаб юриб, шиша идишни синдириб қўйди. Идиш кўз ўнгимда ерга тушиб чил-чил синди. Бу онамдан қолган ардоқли, азиз буюм эди. Шунда мен бехосдан фарзандимни “Шоядки сени ҳам девор босиб суякларинг шу идиш каби майдаланса” деб қарғаб юбордим. Орадан вақтлар ўтди, мен у гапимни унутиб юбордим. Фарзандларимиз вояга етишди. Ўғлим ҳам кейинги фарзандларим каби ўсиб-улғайди. Биз унга бир шаббодани ҳам раво кўрмас эдик. Ҳатто, ҳар қандай кичик зарарлардан ҳам хавфда бўлардик. Бизнинг бу меҳрибончилигимиз сабаб, фарзандларимиз ичида бизга энг меҳрибон ва энг суюклиси шу ўғлимиз эди.

Ўғлим кунлар ўтиб ўқишни битириб ишга жойлашди ва мен унга солиҳа бир келин қидира бошладим. Ўғлим отасининг ишхонасига борди. Уларнинг ишхоналари ёнида бир эски бино бўлиб, ўша кунлари уни бузиб, ўрнига янги иншоот қуриш режаси билан қурувчилар ишлашаётган экан. Эски бинонинг орқа тарафида ишчилар бузиш ишлари билан машғул бўлган бир пайтда бинонинг орқа томонидан ўтаётган ўғлимнинг, ҳа, айнан ўғлимнинг устига бинонинг девори ағанаб, уни босиб қолибди. Қурувчилар уни ўтаётганини сезишмаган ҳам. Ўғлим қаттиқ бир овоз чиқарибди-да, бошқа ҳеч нарса демабди. Буни кўрганлар тезлик билан йиқилган деворни кавлаб ўғлимни тортиб чиқаришибди. Тез ёрдам чақирилганда, ён-атрофдан анча-мунча одам тўпланган экан. Бу ҳақида турмуш ўртоғим менга хабар бериш учун келди. Бўлиб ўтган воқеани эшитиб ҳушимдан кетдим. Бир оздан кейин кўзимни очсам шифохонада ётган эканман. Биринчи айтган гапим ўғлим ҳақида бўлди ва уни кўрсатишларини сўрадим.

Оҳ! Қани энди уни кўрмасам эди. Кўз олдимда ётган ўғлимнинг бутун баданидаги суяклари худди ўша идиш каби майдалиб кетган эди. Буни кўргандим-у, гўёки юрагим уришдан тўхтади. Мен бир неча йиллар аввал қилган ўша дуо Аллоҳ таоло ҳузурида ижобат бўлганини ва уни, айнан шу кунда содир бўлишини билмаган эдим. Гўёки “Мана сен қилган дуоибаднинг ижобати, шунча йил уни сақлаб турган эдим. Бугун рўёбга чиқардим” дегандек эди. Болам сўнгги нафасини чиқарди.

Қани энди, ўша синган идишдан минглаб бўлса-ю, болажоним уларни қайта-қайта синдирса! Қани энди, ўшанда мен бир умрга тилдан қолиб, ўша дуони қилмасам эди. Қани энди, қани энди, қани энди!..

Афсус, бу каби қани эндилардан асло фойда йўқ...

Дунёдаги оналарга менинг мактубим! Фарзандларингизни дуоибад қилманг. Жуда қаттиқ жаҳлингиз чиққанида шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўранг. Майли уринг, аммо асло дуоибад қилманг. Асло...

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Одам айтади .Мисъарнинг вафоти яқинлашганда унинг ҳузурига Суфён Саврий кирди. Уни бетоқат аҳволда кўриб, .Нима учун бетоқатсиз Аллоҳга қасам, қанийди мен давоми...

3188 08:05 / 23.03.2020
Тасаввур қилинг, вафот этяпсиз. Охирги лаҳзаларингиз. Яшаган умрингиз кўз олдингиздан ўтяпти. Шунда қандай нарсалар хаёлингиздан ўтган бўларди. Ўйлаб давоми...

3351 15:45 / 31.08.2019
Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик йилларидан бирида қаҳатчилик бўлди. Умар розияллоҳу анҳу одамлар билан чиқиб, истисқо намозини ўқидилар. Кийимларини тескари давоми...

1569 08:00 / 12.11.2020
Амр ибн Аҳтам деган одам бир кишига минг дирҳам ваъда қилиб, Аҳнаф ибн Қайсни сўкишни буюрган эди. Ўша одам келиб, Амр ибн Аҳтамни ғазабни қўзғатадиган даражада давоми...

4143 07:10 / 02.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021