1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирлаган аёл жаримага тортилди

09:03 / 26.10.2018 5402 pdf Ўқиш режими + -

Европа иттифоқининг инсон ҳуқуқлари ташкилоти пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан таҳқир сўз эркинлигининг бир кўринишига эътибор бермаслик борасидаги қарорини янгилади. Бу, Европанинг бир қанча нашрлари турли вақтларда сўз эркинлигини рўкач қилган ҳолда чоп этган ва жиддий можароларга сабаб бўлган карикатуралар боис Ислом оламини қўллаб-қувватлашдир.

Ташкилот йиғилишининг пайшанба кунги қарорида австриялик аёлга пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан очиқ-ойдин таҳқирлашлар қилгани учун қўлланган жарима ҳукмини тўла қўллаб- қувватлади.

Унда Пайғамбарга нисбатан ҳурматсизлик, ўз-ўзидан ҳар бир мусулмон ҳуқуқининг поймол этилишига, шунингдек диний бағрикенгликнинг заифлашишига ҳам олиб келади, дейилади.

Оммавий ахборот воситаларида исми ошкор қилинмаётган австриялик аёл пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни очиқ-ойдин таҳқирлагани ва диний зиддиятни урчитиш айби билан Австрия судида жаримага тортилган. Бу эса бир вақтлар пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан таҳқир сўз эркинлигининг бир кўриниши, дея эътироф этган Европа инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўз қарорини қайта кўриб чиқишига омил бўлди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон алЖассир билан давоми...

1056 20:25 / 12.11.2024
.Ливерпул, клуби жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ўзининг туғилган шаҳри Бамбалида Сенегал касалхона қуриш учун 693 минг доллар 500000 фунт миқдорида хайрия қилди.Дакара давоми...

2167 13:20 / 01.07.2021
Тошкент шаҳар .Қора соқол ота, жомеъ масжиди имомноиби, устоз Муҳаммад Шокир домланинг акалари Фахриддин ҳожи отанинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий давоми...

1237 15:58 / 10.08.2024
Қадрли ватандошлар Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўминмусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳроқибат ойи бўлган Рамазони давоми...

1629 22:01 / 28.02.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021