1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Умра зиёратига бориш арзонлашди(ми?)

21:00 / 25.10.2018 6982 pdf Ўқиш режими + -

Авваллари фуқароларимиз умрага бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди.

Энди юртимиз фуқароларининг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган брифингда айтиб ўтилди.

Авваллари узоқ навбат кутиб умра зиёратига борган фуқаролар 13 650 000 сўм миқдорида пул тўлашар эди.

Энди Жамоатчилик кенгаши томонидан Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 804 000 сўм (бориш-келиш авиачиптасидан ташқари) миқдорда арзон бўлишига эришилди. Мазкур маблағга Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси, Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона, ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланадиган таомлар, 24 соатлик бепул тиббий хизмат, мамлакатимиз рамзлари туширилган махсус либос, ибодат қўлланмаси, бейжик, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилган. (Тошкент – Жидда – Тошкент авиачиптаси нархи 5 096 000 сўм).

Шу билан бирга, ҳозирги кунда умра сафарига бориш истагида бўлган фуқароларимизнинг кўп йиллик навбатини бартараф этиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда турли хорижий йўллар (ҳавфсизлик кафолатланмаган тур фирмалар) орқали мамлакатдан чиқиб кетишларини олдини олиш мақсадида Умра мавсумини йил давомида ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Мамлакатимиз фуқаролари учун .Ҳаж, тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги давоми...

1399 11:52 / 22.05.2024
Мусобақа ташкилотчиларидан бири, Баҳрайндаги Иқроrdquo номли Қуръон илмлари жамияти раҳбарининг ўринбосари Абдуллоҳ Абул Ҳасаннинг айтишича, иштирок этиш давоми...

2125 19:01 / 18.12.2018
Давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давоми...

2061 09:36 / 20.07.2023
Юртимизда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланиши маълум бўлди. Лекин бу йилги Рамазон ва Ийдул Фитр аввалгиларидан фарқ қилади. Пандемия шароитида улуғ айём давоми...

4145 21:09 / 21.05.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021