1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бруней-Доруссалом – Осиёнинг етакчи олий ўқув юртларидан

10:35 / 30.10.2018 2752 pdf Ўқиш режими + -

Бруней-Доруссалом университети бу йил аввалги йилга қараганда беш поғона юқорига кўтарилиб, Осиёнинг энг яхши 100 та университети рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда borneobulletin.com.bn хабар берди.

Унга кўра, 2014 йилда у 180-ўринни эгаллаган, бу йил эса Осиёнинг барча олий ўқув юртларидан бор-йўғи 1% кирадиган энг яхши 100 та университетнинг рўйхатини якунлаб берди.

Бруней-Доруссалом университети бешта муҳим соҳада энг яхши олий ўқув юртлари бешталигига киради. Шунингдек, у сўнгги  қаторасига тўрт йилдан бери унда таълим олаётган хорижий талабалар сони бўйича Осиёда биринчи ўрин ва қаторасига икки йилдан буён талабалар алмашинуви бўйича дастурда етакчилик қилиб келмоқда. 

Юқори баҳо олган муҳим йўналишлар орасида ислом таълими, Осиё тадқиқоти, энергетика, доривор ўсимликлар соҳасидаги тадқиқотлар ва биохилма-хиллик қайд этилган.

Университет, шунингдек дунёнинг айрим энг яхши университетлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиб келмоқда. Биохилма-хиллик ва экологик тадқиқотлар соҳасида  бу йўналишдаги энг етакчи муассасалар – Корё университети (Жанубий Корея), Монаша университети (Австралия) ва  Сингапур Миллий университети билан ҳамкорлик қилмоқда.

Осиё тадқиқотларида Бруней-Доруссалом университети Фудань университети (Хитой), Киото университети (Япония) ва Оксфорд (Англия) билан мустаҳкам алоқаларга эга. Энергетика соҳасида Осака университети (Япония), Австралия миллий университети ва Лозанна Федерал политехника мактаби (Швейцария) билан илмий ишлар олиб борилмоқда.

Ислом тадқиқотларида университет Колумбия (США) ва Кембриж (Англия) университетлари, шунингдек Малайзия Халқаро ислом  университети  билан алоқани қўллаб-қувватлаб турибди.

Осиёнинг  энг яхши 100 та университети рўйхатига мусулмон мамлакатларидан яна Индонезиядан 10 та олий ўқув юрти, Покистондан 2 та олий ўқув юрти киритилган. Шунингдек олти йилдан сўнг, Осиёнинг энг яхши олий ўқув юртларнинг топ-100 рўйхатига Малайзия Паханг штати университети киришга муваффақ бўлди (ўшанда у 251-300-ўринларни эгаллаб турган эди).

 

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
borneobulletin.com.bn
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Зуфаржон домла Шосалимовга қиблагоҳлари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, давоми...

1555 13:49 / 07.10.2024
Шайх Муҳаммад Али ибн Жамил Собуний ҳазратлари 1930 мелодий сана Суриянинг илм ва уламолари билан машҳур бўлмиш шаҳри Ҳалабда, диндор, олим оиласида дунёга давоми...

3099 14:47 / 19.03.2021
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2022 ҳижрий 1443 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.

3921 11:35 / 01.04.2022
Бугун, 2024 йил 5 апрель оқшомида, 1445 йил Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида юртимиздаги барча жомеларида бўлгани каби .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

2202 14:09 / 05.04.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021