1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир

10:03 / 04.11.2018 3215 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мунофиқун сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ

 “Ва бирингизга ўлим келиб: «Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам», демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг. 

Ризқнинг асосий манбаи Аллоҳ таолонинг Ўзидир ва У Зот одамларга Ўзи хоҳлаганича ризқ бериб қўйган ва ундан нафақа, хайр-эҳсон қилиб туришга буюрган. Албатта, бу иш ўлим келишидан аввал бўлиши шарт. Соғ-саломатликда, ҳамма нарсага қодирлик пайтида хайр-эҳсон қилса, ўрнига тушади. Ўлим келганда эса ҳамма ҳам ёлвориб, Аллоҳдан яна озгина умр беришини сўрайди, садақа қилиб, яхши кишилар қаторида бўлишни истаб қолади. Лекин унда кеч қолган бўлади. Чунки

ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ

 “Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир”. (10-11-оятлар).

Оқил киши бошига ўлим келмасидан аввал хайрли ишларни кўпроқ қилиб қолишга интилади ва шундай бўлиши ҳам лозим. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир гапу ишдан хабардор Зотдир.


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом қилмоқчи давоми...

3405 12:09 / 23.02.2020
70..Батаҳқиқ, Бану Исроилнинг аҳду паймонини олдик ва уларга расуллар юбордик. Ҳар қачон бирор расул уларнинг нафслари истамайдиган нарса келтирса, бир давоми...

1620 19:00 / 21.01.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олдисотди, на ошнаоғайничилик ва на давоми...

3423 16:14 / 12.04.2020
Аллоҳ таоло Фотир сурасида марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган давоми...

3458 12:10 / 25.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021