1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Узоқ айрилиқ сабаб талоқ тушадими?

07:12 / 12.11.2018 4595 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Қизимнинг турмуш ўртоғи беш ой олдин узоқ сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда, эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш керак эмиш. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Йўқ, ундай эмас. Ораларида талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, бундай гапни кўтаришнинг ҳеч ҳожати йўқ. Турмуш тақозоси ва яна баъзи бир сабабларга кўра орада айрилиқ бўлса-ю, икки тараф бунга рози бўлсалар, талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиши мутлақо мумкин эмас. Олти ой эр-хотин бир-бирини кўрмаса, талоқ тушиб қолади, деган гап ҳам катта мусибатларимиздан биридир. Бу ҳам саводсиз кишиларнинг шариатга тиқилиши ва маҳмадоналик қилиши, ўзини билимдон кўрсатиш учун қилган нотўғри ҳаракатидир. Бундай нарсалар кишиларни ташвишга солиб, шубҳалантиришга олиб келади. Бунга қуйидагича ҳолат ҳам далилдир. Бир эркак ўз ихтиёридан ташқари мажбур бўлиб сафарга кетган. Оила қаттиқ ташвишланмоқда. Сабаби – аёлнинг қариндошлари, балки эр-хотиннинг ўзлари ҳам, олти ой кўришмаса, талоқ тушиб қолармикин, деган ўйдалар. Бундай одамларнинг сон-саноғи йўқ. Гапнинг эса ҳужжат-далили йўқ. Бунинг яна кўпчилик эътибор бермаётган оғир бир мусибати бор. У ҳам бўлса, мана шундай тарзда бошқа ёққа кетган кишилар бир муддатдан кейин қайтиб келмасалар, «Энди олти ойдан кўп вақт ўтди, талоқ тушган бўлса керак», деган гумон билан хотин эрга тегиб кетиши ёки келиннинг ота-оналари эрга бериб юбориш ҳолатлари ҳам бўлмоқда.

Булар ҳаммаси шариатга хилоф ишлар. Ҳеч қаерда, ҳеч ким «Эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмаса, талоқ тушади», деган гапни айтган эмас. Талоқ эр кишининг хотинига: «Сен талоқсан», дейиши билангина тушади. Бошқа вақтда ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиш ҳолатлари бўлмайди. Балки ажрашиш турлари бор. Бу алоҳида бошқа бир масала ҳисобланади.

Шунинг учун барча мусулмонлар яхши билиб олсинларки, эр маълум бир муддат оиладан узоқда юрган ҳолатда ҳеч қачон ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Бу нарсани ҳамма яхши билиб олиши лозим. Валлоҳу аълам.


«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қарзга ботдингизмиbull Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари ўттиз соъ арпа эвазига бир яҳудийда гаровда эди.Фақирликдан давоми...

4945 14:05 / 28.06.2020
Қуръон каримда Аллоҳнинг .марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси, Анбиё, 83оят эканлиги билдирилган. Яна Қуръонда гуноҳ қилиб, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтганлар давоми...

4302 08:45 / 09.02.2019
Ҳар бир соҳада бўлганидек, мўмин кишининг ризқ борасида ҳам ўз қараши бўлади. Ризқнинг манбаи қаерда Ризқни ким яратади ва уни махлуқотларга ким етказади Мўмин давоми...

9444 12:10 / 24.04.2019
Олма ейиш учун олма кўчатини олгани бозорга бориб, уни сотиб олиш керак. Кўчатни кўтариб, уйга келиш керак. Ҳовлининг бирор жойига ўша кўчатни экиш керак. Кейин давоми...

5811 16:00 / 03.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021