1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Колумбияда ўтказилган мавлид тадбири 10 та тилда ижро этилди

12:31 / 29.11.2018 2602 pdf Ўқиш режими + -

Тадбир “Мавлид ҳафталиги” дастури доирасида ташкил этилган бўлиб, унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган шеърлар ва нашидлар 10 та тилда ўқилган.

Колумбия пойтахти Боготадаги тадбир “Ал-Қуртубий” исломий тадқиқотлар маркази томонидан ташкил этилди, деб хабар беради IQNA. Маросимда, шунингдек, Фаластинннинг Боготадаги элчиси Рауф Ал Малики, сенатор Эдгара Энрике Паласио Мизрахи ҳамда мусулмонлардан ташқари шаҳардаги провослав, протестант, буддистлар жамоалари ва маҳаллий фуқаролар иштирок этишган.

“Тинчлик, хотира ва ярашиш” марказидаги ушбу тадбирда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан лавҳалар, ҳадисларидан намуналар ўқиб эшиттирилди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учун турк, немис, араб, француз, инглиз, пуштун, урду, мандарин, япон ва испан тилларида ёзилган қасида ва шеъларнинг бир даста гуллар билан иштирокчиларга тарқатилгани иштирокчиларда катта таассурот қолдирган.

Бошқа дин ва эътиқод вакиллари ҳам тадбирдан хушнуд бўлганларини ифода этдилар, дейилади хабарда.

Тадбирда сўзга чиққан Сенатор Мизрахи, айнан мана шундай турли миллат ва элатларнинг эмин-эркин яшаши мамлакатни бой қилаётганини таъкидлади. Демократик мамлакатда сиёсатчилар одамларнинг эътиқод эркинлиги остида яшаши учун ишлашлари лозимлигини маълум қилган сенатор “Биз ҳаммамиз Колумбияга сиғамиз” деди.

Тадбир якунида меҳмонлар байрам дастурхонига таклиф этилди.

Islom.uz  портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Мавлид ойи муносабати билан Бантане шаҳридаги Мавлоно Малак Ҳасан алДин университетида ташкил этилган тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, махсус давоми...

2966 13:35 / 24.11.2018
Афғонистондаги шайх Абдул Кабир Ҳайдари Қуръон ассоциацияси мамлакатда .Сирак алКабир, номи остида 25 дан ортиқ мамлакатлар иштирокида биринчи халқаро онлайн давоми...

2378 10:00 / 23.12.2020
Жорий йилнинг 1718 октябрь кунлари Термиз шаҳрида .Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни, мавзусига бағишланган халқаро илмийамалий давоми...

1030 10:57 / 17.10.2024
Кеча, 19 октябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийларининг IIIйиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий давоми...

1777 17:51 / 20.10.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021