1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Вирдларнинг тафсилоти ва ҳужжатлари (давоми)

15:00 / 06.12.2018 2956 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ётишдан олдин ҳам тўрт ракъат намоз ўқиб ётилади.

Бу кечаси туриб таҳажжуд ва витр ўқийдиганлар учун. Кечаси тура олмайдиганларнинг охирги намози витр бўлиши керак.

Масруқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оишадан:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон витр ўқир эдилар?» деб сўрадим. 

«Ул зот ҳаммасини ҳам қилганлар: кечанинг аввалида ҳам, ўртасида ҳам, охирида ҳам витр ўқиганлар. Вафот этган вақтларида у зотнинг витрлари саҳар яқин қолган пайтда эди», деди».

Бешовлари ривоят қилишган.

Витрни ўқиб бўлганидан кейин уч марта «Субҳанал маликул қуддуси», деб айтади.

Кечаси эса суннатга мувофиқ қилиб таҳажжуд намози адо этилади.

Таҳажжуд намози.

Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракъатдир.

Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:

ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ

«Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса» (79-оят).

Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз «таҳажжуд намози» деб аталади.

Шунингдек, бу намозни «қиём намози» деб ҳам айтилади. Аввал бошда бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилдан кейин вожиблиги насх қилинган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: 

«У жисмдан дардни қувувчидир», дейилган.

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

Шунингдек, Нақшбандия тариқатида нафл рўзаларга ҳам алоҳида эътибор берилган. 

Ражаб ойида энг ози уч кун нафл рўза тутилади.

Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: 

«Ражаб ойи эди. Саъид ибн Жубайрдан ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: 

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик», деяётганини эшитганман», деди».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Шаъбон ойида ўн беш кун рўза тутилади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Бир неча кунидагина рўза тутмас эдилар. Балки ҳаммасини тутар эдилар, десак ҳам бўлаверади». 

Тўртовлари ривоят қилишган.

Шаввол ойида олти кун рўза тутилади.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Зулҳижжа ойида тўққиз кун рўза тутилади.

Умму Салама ёки Ҳафса розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулҳижжанинг тўққиз кунида ва Ашуро кунида рўза тутар эдилар». 

Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.

(давоми бор)

“Нақшбандия: вазифалар, зикрлар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Бандаларининг имкониқтидорини, феълатворини турлича яратган ва улар учун Ўзига етишишнинг сон саноқсиз йўлларини тайёрлаб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар давоми...

6283 05:00 / 01.03.2017
биринчи мақола Гоҳида мурид жидду жаҳд қилиб, маъсиятларни тарк қилиб, хулқининг сайқалланганини ва энди мужоҳадага ҳожат қолмаганини гумон қилиши мумкин. Аслида давоми...

5393 13:00 / 07.11.2020
.Албатта, Аллоҳ зикр қилинса қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина давоми...

4931 13:00 / 30.05.2020
МАЪРИФАТ БОБИМаърифат Аллоҳ таоло бандаларига буюрган биринчи фарздир. Бунга ушбу ояти карима далилдир Жин ва инс оламини фақат Ўзимгагина ибодат қилиши учун давоми...

4591 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021