1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БМТ Бош котиби исломофобиянинг кучайиб боришидан огоҳлантирди

18:12 / 10.12.2018 3081 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Нью-Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида “Геноцид жиноятининг олдини олиш ва уни жазолаш ҳақида”ги халқаро конвенциянинг 70 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.  Тадбирда сўзга чиққан ташкилот Бош котиби Антонио Гутерриш халқаро жамоатчиликни сўнгги вақтларда исломга ва ирқчиликка қарши нафратни оширадиган мунозаралар кучайиб бораётганидан огоҳлантирди, деб хабар беради Arab24 ахборот сайти. Жумладан, Бош котиб Мьянмадаги аракан мусулмонларига нисбатан мунтазам равишда олиб борилаётган азоб-уқубатлардан ташвишда эканини маълум қилган. У Мьямадаги мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган кескинликни ирқчилик деб баҳолар экан, 1948 йил 9 декбрда БМТ томонидан қабул қилинган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги биринчи келишув, айнан геноцидни тўхтатиш ҳақида эканини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради IQNA.

Islom.uz портали таҳририяти 

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Н.А. Семашко номидаги Қрим республикасининг Симферополдаги клиник касалхонасида ибодат учун намозхона очилди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. давоми...

2137 20:00 / 17.03.2021
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига Чеченистон Республикаси муфтийси ўринбосари Арби Жафаров, муфтий ўринбосари ёрдамчиси Асхаб Кайсаров, Веденский давоми...

1168 16:19 / 09.08.2024
Бугун 30 ноябрь куни Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имомхатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар давоми...

4263 15:53 / 30.11.2020
2023 йил 48 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида .Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳат, номли кўргазма бўлиб ўтади. Атоқли олим, давоми...

1274 15:53 / 05.09.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021