1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жанозада тупроққа суфлаш борми?

17:50 / 18.12.2018 10432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум!

1. Жанозада маййит қабрга қўйилганида «Мулк» (Таборак) сурасини ўқиш қайси ҳадисларга асосланган?

2. Жанозада тупроққа суфлаш борми? Далил. (Ўзбекистонда кенг тарқалган.)

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда айтилишича, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги кишининг Таборак сурасини охиригача қироат қилганини эшитади. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганда, у зот:

«У (Таборак сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар».

Термизий ривоят қилган. 

Ўликнинг қабр ичида туриб Қуръон қироат қилгани собит бўлганидан кейин, тирикларнинг қабр устида туриб қироат қилишларини нима учун ман қилиш керак?!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Албатта, Аллоҳ азза ва жалланинг китобида бир сура бор, унинг оятлари ўттизта холос, кишига (қиёмат куни) шафоат қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. У Таборак сурасидир».

Абд ибн Ҳумайд «Муснад»ида ривоят қилган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Киши қабрига олиб келинади. Шунда (азоб фаришталари унинг) оёқлари тарафдан келишади, оёқлари: «Бунинг олдига сизлар учун йўл йўқ, (чунки у) биз билан тунда туриб (намозларида) Мулк сурасини ўқирди», дейди. Кейин (азоб фаришталари унинг) кўкси ёки қорни тарафдан келишади. Шунда (кўкси ёки қорни): «Бунинг олдига сизлар учун йўл йўқ, (чунки у) мен билан Мулк сурасини ўқирди», дейди. Кейин (азоб фаришталари унинг) боши тарафдан келишади. Шунда (боши): «Бунинг олдига сизлар учун йўл йўқ, (чунки у) мен билан Мулк сурасини ўқирди», дейди.

У («Таборак» сураси) ман қилувчидир. (Уни) қабр азобидан тўсади. У Тавротда (ҳам нозил бўлган). Ким тунда Таборак сурасини ўқиса, (савобини) кўпайтирибди, яхши қилибди».

Ҳоким «Мустадрак»ида ривоят қилган.

Шунинг учун бизда дафндан кейин «Таборак» сурасини қироат қилиш одат тусига кирган.

2. Дафнда ҳозир бўлган киши қабрнинг бош томонида туриб, унга уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Пайғамбаримиз шундай қилганлари ривоят қилинган.

Лекин ўша тупроққа пуфлаш маъносига далил йўқ. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Али Кассиус Марселлус Клэй 1942 йил, АҚШ ndash боксчи, йигирма йил давомида 1960 ndash 1981 профессионал бокс билан шуғулланган, 61 жанг ўтказиб, 56 тасида ғалабага давоми...

2659 10:30 / 03.04.2021
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир. . , . .Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

2635 20:00 / 19.08.2019
1977 йилда Америкалик Лора Шолтз исмли 63 ёшли кампир набирасининг қўлини босиб қолган машинанинг орқа томонини ёлғиз ўзи кўтариб уни чиқариб олишга муваффақ давоми...

5542 18:30 / 06.05.2022
Савол Ўн йилдан буён фарзанд кўрмаётганимиз сабабли бола асраб олиш ниятимиз бор. Шариат бўйича асранди боланинг ҳам анчамунча ҳуқуқлари бор деб эшитдик. Шулар давоми...

3071 16:00 / 22.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021