1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Албатта сизга йўлиқувчидир

11:33 / 28.12.2018 3593 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади:

ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ

«Сен: «Аниқки, сиз қочаётган ўлим, албатта, сизга йўлиқувчидир. Сўнгра ғайб ва шаҳодатни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир», – деб айт» (8-оят).

Ҳа, ҳеч бир кимса ўлимдан қочиб, қутула олмайди. Шу жумладан, яҳудийлар ҳам. Ўлим инсонни, вақти-соати келганда, қаердан бўлса ҳам, излаб топади.

«Аниқки, сиз қочаётган ўлим, албатта, сизга йўлиқувчидир».

Ҳар бир инсон ўлганидан сўнг, махфий ва ошкора нарсаларнинг барчасидан хабардор Зот – Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтарилади ва бу дунёда қилган ҳар бир иши учун жавоб беради.

«Сўнгра ғайб ва шаҳодатни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар».

Агар яширмоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг Ўзи у банда бу дунёда нималар қилганини айтиб беради.

«Бас, У сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир...»

Аллоҳ таоло мусулмонларга мана шу тариқа ўрнакли дарс ўтиб, уларнинг ҳимматини ошириб, ҳар қандай амрни зўр иштиёқ билан кутиб олишга тайёрлаб қўйганидан сўнг, Ислом уммати учун энг муҳим ишлардан бири – жума намози ҳақида сўз очади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Китобдан насиба берилганларни кўрмадингми Ораларида ҳукм юритиш учун Аллоҳнинг китобига давоми...

4035 20:00 / 11.01.2021
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик давоми...

5639 21:03 / 12.11.2018
.Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир,, деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масиҳ эса .Эй Бану Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз ndash Аллоҳга давоми...

1602 19:00 / 29.01.2025
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва сенга Китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги барча китобни тасдиқловчи ва уларнинг устидан назорат давоми...

1807 19:00 / 08.10.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021