1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Япония мусулмон сайёҳларни жалб қилишга катта эътибор қаратмоқда

09:34 / 04.01.2019 2642 pdf Ўқиш режими + -

Мусулмон сайёҳларнинг Японияга келишини кўпайтириш мақсадида олиб борилаётган тизимли ишлар мамлакатда ҳалол ресторан ва меҳмонхоналарнинг ислом шариатига мувофиқ равишда ривожланиб боришига олиб келмоқда, дейди IQNA ахборот  агентлиги NST хабар манбасига таянган ҳолда.

Мамлакат расмийлари япон тадбиркорлари хорижий сайёҳларнинг келиши учун ҳар қандай талаб ва таклифларни бажаришга тайёр эканликларини маълум қилишган. Ҳозирда мамлакатнинг турли бурчакларида мусулмон сайёҳларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш учун ҳалол меҳмонхоналар ташкил этилмоқда. Ҳалол таомхоналар Япониянинг халқаро аэропортларида ҳам мавжуд. Келажакда ушбу аэропортларни мусулмон сайёҳларнинг эҳтиёжларига янада мослаштиришга қаратилган режалар ишлаб чиқилмоқда.

Ўтган ой Японияда мусулмон аёллар учун мода намойиши ташкил этилган бўлса, Токиода ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи Сингапурнинг асосан 10 та компанияси фаол қатнашди. Ўтган йили арзон рейслар туфайли Япония ижтимоий медиа орқали мисли кўрилмаган даражада мусулмон сайёҳларни қабул қилишга муваффақ бўлган. Индонезиянинг ўзидан 360 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Ўтган йиллардаги тажрибалардан келиб чиқиб, барча ҳалол меҳмонхоналарда қибла аниқлаб қўйилди, ҳалол ошхоналарда япон таомлари бўйича тайёрланган таомлар етказиб берила бошланди, алкоголь сотувдан олиб ташланди. Ўтган ой Япония ва Малайзия ўртасида ҳалол савдо-сотиқни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди. Бу ҳаракатларнинг барчаси мусулмон сайёҳларнинг Японияга ташрифини яна кўпайтиришдан иборатдир.

Агар 2006 йилда Японияга 6 млн сайёҳ келган бўлса, 2018 йилда бу рақам 31 млн ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, Осиё қитъаси 2017 йилда Европадан кейин дунёдаги энг йирик сайёҳлик бозорига айланди. Бу ривожланишга мобил технологиялар ва интернет тармоғининг кенгайтирилиши  асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 2930 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида .Мотуридийлик ndash бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти, мавзусида халқаро илмийамалий конференция давоми...

932 16:58 / 29.04.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида давоми...

1442 18:28 / 06.11.2024
Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан 2024 йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 1900 дан 2400 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт давоми...

4316 21:33 / 09.03.2024
Иорданиялик даун синдромига чалинган 26 ёшли Раван Дивейк 7 йиллик саъйҳаракатлардан сўнг Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, Қуръон ҳофизасига айланди. Дивейканинг давоми...

2671 09:00 / 13.06.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021