1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ал-Азҳар Халқаро Қуръон мусобақасининг шартлари эълон қилинди

15:00 / 04.01.2019 2422 pdf Ўқиш режими + -

Ал-Азҳар Халқаро Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси берган маълумотга кўра, мусобақа 5 босқичда ўтказилади. IQNAнинг хабар беришича, ташкил қўмита мусобақа шартларини эълон қилган.

Танлов шартларига кўра мусобақада қатнашувчиларнинг ёш бўйича тартиби қўйидагичаи: биринчи босқич 40 ёшдан, иккинчи босқич 30 ёшдан, учинчи босқич 25 ёшдан ва тўртинчи босқич 15 ёшдан катта бўлмаслиги керак.

Мисрда истиқомат қиладиганлар http://azhar.eg/quranregister сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Мисрдан ташқаридаги номзодлар Ал-Азҳарнинг расмий мактуби юборилган Исломий марказлар ва мамлакатларда қайд этилишлари мумкин. Номзодлар жумодисоний ойининг охиригача рўйхатдан ўтишлари лозим.

Мисрликлар учун мусобақанинг дастлабки саралаш босқичи жумодиссоний ва ражаб ойларида бўлиб ўтади. Мусобақанинг барча қатнашувчилари шаъбон ойининг 15-22 кунларида ўзаро куч синашадилар.  Финал босқич шаъбон ойининг 23-28 кунлари бўлиб ўтади. Рамазоннинг 8 кунида эса мусобақа натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ислом давлатларидаги молия институтларини бирлаштирган Исломий банклар ва молия институтлари бош кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилди. Бу давоми...

1668 12:30 / 07.09.2020
Бугун, 26 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ .Зангиота, жомеъ масжидига Хуфтон намозига ташриф давоми...

2404 19:11 / 26.02.2022
2023 йилнинг .Энг яхши таълим сифати, мукофотига Ғарбий Африка мактаблари ичидан Нигериянинг Лагос шаҳрида жойлашган Ислом мактаби сазовор бўлди. Мусулмон болалар давоми...

1631 18:13 / 19.09.2023
VRapeutic стартапи билан собиқ электротехника талабаси ва компьютер муҳандиси Аҳмад Қаббоний ўқиш ва ривожланишда нуқсони бор болаларга иммерсив технологиялардан давоми...

1924 15:10 / 09.03.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021