1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муслима қизнинг кашфиёти

19:20 / 05.01.2019 3738 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Канаданинг Альберта провинциясида истиқомат қилувчи ёш муслима олмос қазиб олишнинг янги усулини кашф қилди. Айни пайтда оддий усулда олмос қазиб чиқариш аксарият қимматбаҳо тошларнинг йўқ бўлиб кетиш эҳтимолини тақозо этади.

Ўн етти ёшли Ҳамди Али ўқувчи бўлиб, Альберта университетининг WISEST дастури иштирокчиси саналади. Бу дастур илм-фан йўналишида таълим олаётган, ихтирочи хотин-қизлар қўллаб-қувватлайдиган лойиҳадир.

– Ҳамдининг кашфиёти ғоятда қулай, ноёб ва кутилмаган усул, – дея таъкидлади дастур раҳбари Марго Регье маҳаллий телеканалга берган интерьвюсида.

Ҳамди Али, ёш кашфиётчи: 

– Мен геология соҳасидан мутлақо бехабарман. – Аввал буни яхши англолмаганим учун ҳам бир оз хафа бўлдим. SELFRAGни биринчи бор кўраётганим сабаб, ундан қай тарзда фойдаланишни ҳам билмасдим. Ушбу  қурилма юқори кучланишда қум тозалайдиган мослама бўлиб, иш жараёнида ғалати овозлар чиқаради. Лекин бу 200 000 вольт электр қувватида тошларни парчалаб ташлайди.

Ҳамди Али кашф этган бу усул анъанавий кон қазишда маҳф бўлган олмосларни ҳам тўплаши мумкин.

Ёш кашфиётчи зз фикрини исботлаш мақсадида бир тошни ёриб, ундаги олмосларни кўрсатди ва икки бўлакка бўлди. Тошнинг ичидаги олмосларни йўқ қиладиган механик тебранишли пластиналар олмосларни парчалайди. Буни кўрсатиб бериш учун Ҳамди SELFRAG қурилмасидан фойдаланган. Кучли электр қувватида олмос зарралари йўқолиб кетган.

– У ўнта  олмос топди, – деди Регье иккинчи усул ҳақида тўхталар экан. Демак, механик ишлов берувчи мосламадан фойдаланилганда олмосларнинг аксариятига зарар етади ва кўп миқдорда қимматбаҳо тош йўқ бўлиб кетади.

Ушбу кашфиёт олмос саноати мутахассисларига тақдим этилди.

– Мени, гўёки одамлар билан лиқ тўла катта театрда рол ўйнаётгандек ҳаяжон босди, – дея қувончини ифодалайди Али. – Аммо бу мен учун муваффақиятли тажриба бўлди.

Эдмонтон заргарлик дўкони эгаси Брэд Йонгкинд Ҳамди Алининг бу муваффақияти олмос саноатида катта аҳамиятга молик ютуқ, дея эътироф этди. Альберта университети мутахассислари ҳам Алининг бу кашфиёти бошқа хотин-қизларга ихтирочилик ва илм-фан жабҳаларида муваффақиятга эришишларига туртки бўлади, деган умидда.

Муваффақиятга эришиш учун докторлик даражасига эга бўлишингиз шарт эмас, – дейди Регье.  – Янги ғоялар ва орзуларингизни ҳақиқатга айлантириш учун меҳнат қилсангиз кифоя.  

Ҳамди Али келажакда геология соҳасида таҳсилни давом эттириш имкониятини қўлга киритганидан ниҳоятда мамнун.

– Келажакда танлаган соҳамдан ғоятда мамнунман. Лекин, биринчи навбатда мактабни якунлашим лозим, – дейди Ҳамди Али.

Албатта Ҳамди Алини бу муваффақияти билан табриклаймиз. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ҳамди муҳожир – Сомалидан. Ниҳоят Сомали қатлами ҳам ғарб дунёсида ўз ўрнини топмоқда. Ҳатто сомалилик аёллар ҳам ўз ютуқлари билан дунё афкор оммасини ҳайратга солмоқда. Албатта мусулмонлар бундай муваффақият билан ҳар қанча фахрлансалар арзийди. Чунки олмос қазиб олишда янгича, фойдали усулнинг ихтиро қилиниши ҳазилакам кашфиёт эмас.

Бир ҳақиқатни эътироф этиш лозим, спортдан модагача, сиёсатдан тортиб (конгресмен Илҳан Омарни эсланг) илм-фангача – барча жабҳада сомалилик ёш муслималар фаол.

Манба: golosislama.com

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Қурайш жоҳилият даврида Ашуро куни рўзасини тутар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жоҳилият даврида унинг давоми...

3213 02:00 / 07.08.2022
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга.Айтингчи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон давоми...

2283 18:01 / 03.05.2020
Молик ибн Динорнинг куёви Муғийра ибн Ҳубайб Абу Солиҳ айтади .Молик ибн Динор вафот этганида у билан бир ҳовлида эдим. Хуфтон намозини у билан бирга ўқидим. Кейин давоми...

2616 08:00 / 10.02.2021
Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шеър ривоят қилиш тўғрисида гапиришди. Баъзилари, у зотдан давоми...

2072 15:00 / 12.01.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021