1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Ота ҳаққини адо этган ўғил (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 3904 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадим замонда йўлтўсар ўғрилар одамларнинг йўлини тўсиб уларни асир олиб бозорда қул қилиб сотардилар. Кунларнинг бирида қароқчиларнинг қўлига бир катта ёшли камбағал киши тушиб қолди. Қароқчилар бошлиғи унга  шундай  деди: Агар  бозорда қул бўлиб сотилишни истамасанг менга  юз тилла танга келтирсанг сени озод қиламан.

    Шунда камбағал киши оила-сига хат ёзиб унга шундай сўзлар битди: Биламан, сизларда мени қутқариш учун тўлашга пулинглар йўқ. Аммо бу хатни мен бошимга тушган ишдан хабардор бўлишингиз учун ёзаяпман. Бу кишининг ғоятда яхши, жасур бир ўғли бор эди. Унга хат етиб бориши билан қароқчилар томонга шошилди ва уларга бориб учрашиб деди: Эй жаноблар! Мен асло сизлардан отамни шундоқ текинга қўйиб юборишингизни сўра-моқчи эмасман, чунки, биламанки, сиз асло бундай қилмайсиз. Аммо отам қари, кучсиз ва ишлай олмайдиган киши бўлгани учун уни сотиб юборсангиз ҳам бир нарсалик бўла олмайсиз. Унинг ўрнига мана мени сотсангиз кўп пул оласиз. Қароқчилар унинг бу таклифига рози бўлишди ва бошлиқлари билан маслаҳатлашиб кўришларини айтишди. Қароқчиларнинг бурама мўйловли бошлиғи бу гапни эшитганида ўз қулоқларига ишонмади ва қари кишининг ўғлига ажабланиб қараб шундай деди:

    Ё тавба! Бу дунёда мана шундай жасур ўғлонлар ҳам бор-ми? Ўзини мана шундай қурбон қиладиган кишилар ҳам борми бу дунёда?! Мендан одамгарчилик кетдими? Отангни сен туфайли авф этдим. Қани энди кета қолинглар.

    Фақир ота  ва унинг учун ўзини қурбон қилмоқчи бўлган ўғли ҳурсанд бўлиб уйларига қайтишди. Бу ҳикоя бизга улуғ пайғамбаримиз Расулуллоҳ С.А.В. нинг айтган ушбу ҳадиси- шарифларини эслатади/ У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Ўз отасини қул ҳолатида кўриб уни сотиб олиб, озод қилган фарзандгина унинг оталик ҳаққини адо қилган ҳисобланади. (Муслим)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадимги замонда бир ёмон табиатли савдогар бозорда айланиб юриб ичига саккиз юз тилла танга солинган ҳамёнини йўқотиб қўйди. Ўнгга, чапга зир югуриб ҳамёнини давоми...

3628 05:00 / 16.02.2017
...Ислом дини кишилик жамиятида қарор топа бошлаган дастлабки кунларданоқ душманлардан қўлга тушган асир ҳаётини сақлаб қолиш, унинг инсонлик ҳуқуқини ҳурмат давоми...

6526 05:00 / 15.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлариУшбу китобча болаларни ахлоқодобли, илм ўрганишга рағбатли, ёмон иллатлардан қочувчи қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Шунингдек, давоми...

6291 17:09 / 14.03.2017
Жалол бир камбағал дурадгорнинг ўғли эди. Бир куни у ўзининг севимли сиёҳ қаламини йўқотиб қўйди ва кўчада бир бурчакда ўтириб олиб йиғлай бошлади.Бир пайт давоми...

3570 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021