1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйиш

16:25 / 31.01.2019 4357 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло буюради:

«Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз!» (Анъом сураси, 121).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу ояти кариманинг тафсирида шундай деганлар: «Ундан мурод ўлимтик, бўғилиб ўлган ва бут-санамларга атаб сўйилган жониворлар».

Калбий айтганларки: «Улар Аллоҳ номи зикр қилинмаган ёки Аллоҳ таолодан бошқага атаб сўйилган жониворлардир».

Ато айтганлар: «Қурайш қабиласи ва бошқа араблар бутларга атаб сўйган жонлиқлар».

«...Зотан, бу иш итоатсизликдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни, мушрикларни) сизлар билан тортишишлари учун васвасага солурлар». Яъни, мушриклар мўминлар билан ўлимтиклар хусусида тортишадилар.

«...Агар уларга бўйинсунсангиз, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклардан бўлиб қолурсизлар» (Анъом сураси, 121).

Яъни, сизлар ҳам ўлимтикни ҳалол деб билсангиз, унда сизлар мушрик бўлиб қоласизлар.

Зажжож розияллоҳу анҳу айтганларки: «Бу оят Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан биронтасини ҳалол деб билган ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсалардан биронтасини ҳаром деб билган ҳар бир кимса мушрик бўлишига далилдир».

Мусулмон одам унутиб «басмала»ни («Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни) айтмай сўйган жонлиғи ҳалол ҳисобланади. Чунки мазкур оятдаги: «Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалар»ни муфассирлар ўлимтиклар, деб тафсир қилишган. Биронта муфассир уни мусулмон одам «басмала»сиз сўйган жонивор демаган. Шунингдек, мусулмоннинг «басмала»сиз сўйган жонлиғидан еган киши итоатсизлик қилган бўлмайди. Қолаверса, мушриклар билан «басмала»сиз сўйилган жонлиқ хусусида эмас, ўлимтик хусусида тортишганларига муфассирлар ижмоъ – иттифоқ қилишган.

Оиша (розияллоҳу анҳо) ривоят қиладилар: «Бир қавм аҳли: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бизга бир қабила аъзолари гўшт олиб келишади. Унга Аллоҳнинг исмини зикр қилишганми, йўқми, билмаймиз» дейишган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга ўзинглар «бисмиллоҳ» денглар-да, еяверинглар», дедилар» (Бухорий ва Насоий ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларки: «Ким жонлиқ сўйса-ю, «басмала» айтишни унутса, унга Аллоҳнинг исмини зикр қилиб еяверсин. Модомики, фитрат (соф табиат) шариатга биноан сўйган экан, уни шайтонга бериб қўймасин» (Байҳақий ривояти).

Асарда келишича, «Аллоҳнинг исми ҳар бир мусулмоннинг оғзидадир» («Найлул автор»).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир давоми...

3724 20:00 / 30.07.2021
Зинодан ўзини тийиб қолган эркакУлфатлар билан йиғилиб, кўришиб турамиз. Бир куни улфатларим саунага боришни таклиф қилишди. Бордик ва чўмилдик. Сўнгра саунага давоми...

4207 11:00 / 29.12.2020
Ароқхўрлик ва гиёҳвандлик mdash бу икки офат бирбирига боғлиқ, десак, хато қилмаган бўламиз. Кўпинча, эр Аллоҳ таоло ҳаром қилган ароқни ичиб, маст бўлади. Маст давоми...

3352 17:00 / 25.03.2022
Баъзи бир тушунмаган ёки тушунишни хоҳламаган инсонлар, хамрни дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Аслида хамрнинг барча тури mdash давоми...

71582 15:00 / 28.11.2020
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021