1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Набий алайҳиссалом ўн тоифа одамни лаънатладилар

09:00 / 11.06.2021 4804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр (ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар:

Уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотдирувчисини».

Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида маст қилувчи нарса хамр, деб номланиб, асосан, узум ва хурмони сиқиб олинадиган ичимликдан иборат эди. Ундан бошқа яна учта нарса ҳам бор эди, лекин улардан хамр олиш озроқ эди. Кейинчалик, маст қилувчи нарсаларнинг тури ҳам, исми ҳам кўпайиб кетди. Аммо барибир уларнинг ҳаммаси тури ва исмидан қатъий назар хамр ҳукмини олаверади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва у ҳаромдир, деганлар.

Ҳаммаси учун ўн тоифа одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан лаънатга учрайди.

Кўриниб турибдики, хамр ва унинг ҳукмидаги барча маст қилувчи ичимлик ва моддаларнинг яқинига бориш ҳам мўмин-мусулмон одам учун умуман тўғри келмайди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Қачонки, банда бирор гуноҳ қилса, Аллоҳ таолони ғазаблантиради. Аллоҳ таоло ғазабини ишлатишга қодир Зотдир.2. Гуноҳ қилувчи малъун шайтонни хурсанд қилади.3. давоми...

3403 11:30 / 28.05.2021
Имконияти бўла туриб уйланмай ёки турмушга чиқишни рад этиб юриш инсонни зинога олиб бориши мумкин бўлган йўллардандир. Бу ишга баъзи ҳолларда отаоналар давоми...

3245 17:05 / 22.07.2020
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир давоми...

3754 20:00 / 30.07.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият даъволари билан бақирибчақирадиган кимсалар биздан эмас, давоми...

4473 18:00 / 10.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021