1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Аллоҳ таоло яратган ноёб саккизоёқ

11:30 / 11.06.2021 3997 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саккизоёқ бошоёқли моллюскаларнинг (умуртқасиз ҳайвонлар типи) машҳур тури бўлиб, ўзига хос кўринишга эга. Саккизоёқнинг бошига саккизта оёқ уланган. Оёқларнинг ҳар бири бир қатордан уч қаторгача тахминан 240 тадан сўрғичлар билан қопланган. Жами сўрғичлар сони 2000 тага яқин. Ушбу сўрғичлар ўлжанинг шаклини, таъмини билишда, харсанг тошга ёпишиб туришда ишлайди.

Ҳар бир қўлда ўн мингга яқин таъм билиш рецептори бор.

Дунёда саккизоёқнинг 200 дан ортиқ тури бор.

Саккизоёқда учта юрак бор, бири қонни бутун тана бўйлаб ҳайдаса, иккитаси жабра орқали ҳайдайди.

Саккиоёқнинг ҳажми ўзи яшаётган муҳитдан келиб чиқиб турлича бўлади. 1 см дан тортиб 4 метргача бўлади. Дофлейн саккизоёғининг узунлиги 9 метр 60 см га, вазни 270 кг гача етиши ҳақида маълумот бор. Лекин одатда саккизоёқнинг вазни бир неча ўн килограмдан ошмайди.

Саккизоёқ ўртача 1-3 йил яшайди.

Ушбу жонзот йиртқич бўлиб, моллюскалар, қисқичбақасимонлар ва балиқлар билан озиқланади.

Кўзи худди одамнинг кўзига ўхшаб кетади.

Унинг терисида миллионлаб ранг ҳужайраси бор. Аллоҳнинг унга берган фазли туфайли бир сониядан кам муддатда рангини ўзгартириш, муҳит билан бир хил тусга кириш қобилиятига эга.

Саккизоёқ қонининг ранги мовий. Унинг қонида гемоглобин эмас, гемоцианин бор. Гемоглобин темир асосли бўлса, гемоцианин таркибида мис оқсили мавжуд. Кислород саккизоёқнинг қон йўлига ўтиши натижасида қон кислород билан аралашади ва у кўк рангга киради.

Сиз кўриб турган нарсалар саккизоёқ қўйган тухумлар. Уларнинг катталиги гуруч донаси катталигидек келади.

Саккизоёқ дунёдаги энг болапарвар жонзотлардан бўлиб, у 80 мингга яқин тухум қўяди ва бу тухумларни узоқ муддат бағрида сақлайди.

Баъзи саккизоёқлар 3 ой, баъзилари 6 ой ҳеч нарса емай, тухумларини муҳофаза қилиб ўтиради.

Соҳа мутахассислари Калифорния соҳилига яқин сув ҳавзаларида яшайдиган она саккизоёқ 4 йилдан ортиқ вақт давомида тухумлари ёнидан кетмаганини кўришган, бу муддат орасида у бирор нарса еганига гувоҳ бўлишмаган.

Болалар тухумдан чиқа бошлагач, кўп ҳолларда она саккизоёқлар очликдан нобуд бўлади.

Саккизоёқ душман хавф солганда ўзидан қора сиёҳга ўхшаш заҳарли модда чиқаради. Бу заҳар нафақат денгиз ҳайвонлари, балки инсон учун ҳам хатарли ҳисобланади.

Саккизоёқнинг баъзи тури заҳарли. Тинч океанининг ғарбий қирғоқларида энг заҳарли жонзотлардан бўлмиш кўк ҳалқали саккизоёқ яшайди. Унинг заҳари одамнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло Ҳакимдир, У ҳар бир нарсани аниқ ҳикмат ва ўлчов билан яратган.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хурмо, бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яхши кўрган мевасидир. Шу жумладан, хурмонинг фойдали жиҳатлари жуда кўп бўлиб, ушбу мақолада давоми...

4151 11:00 / 20.01.2021
Аллоҳ таолонинг инсонга берган улкан неъматларидан бири ndash уни яратиб, ўз ҳолига қўйиб қўймаганидир. Балки яратиш билан бирга, уни икки дунёда саодатманд қилишни давоми...

3741 12:05 / 30.10.2019
иккинчи мақолаБуйракни кўчириб ўтказиш амалиёти дунёдаги кенг тарқалган жарроҳлик амалиётларидан бўлиб, битта буйрак баҳоси 1000 дан 30 минг долларгача баҳоланар давоми...

4773 11:30 / 05.02.2021
Китоб чаёни баъзи китобларда учрайдиган ҳашарот бўлиб, ҳажми жиҳатидан кичик, лекин у ҳақиқий чаёнга ўхшайди. У бўғим оёқлилар туркумидан. Унинг вазифаси эски давоми...

4466 13:32 / 03.04.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021