1447 йил 8 зулқаъда | 2026 йил 25 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши. Лекин ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини эксанг, унданда яхши. .Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.

3288 10:51 / 10.02.2025
Намозингда шайтон сени шошилтирса, ўша етишмоқчи бўлган нарсаларинг ҳам, қўлдан бой беришдан қўрқаётган нарсаларинг ҳам ҳозир сен қаршисида турган Зотнинг қўлида эканини ўйла

3287 07:15 / 31.12.2017
Молдунё бахт келтирмайди, бахтсиз ҳаётимизни кўнгилхушлик билан яшаб ўтказишга имкон беради, холос

3287 18:49 / 24.01.2018
Ер устида фақат тавозе билан юр, чунки ер остида қанчаданқанча қавмлар борки, улар сендан баландроқ.

3287 07:40 / 22.07.2018
Абдуллоҳ ибн Масъуддан quotСизлар рамазон ойини қандай кутиб олардингларquot деб айтилганида, у киши quotБизлардан бирор киши қалбида зарра миқдорича ҳам мусулмон давоми...

3286 05:52 / 30.05.2017
Ҳакимлар айтади .Сендан ғазабланса ҳам, бирор ёмонлик қилмаган одам билан дўст бўлавер, чунки ғазаб кишининг асл лойини кўрсатб беради,.

3285 22:55 / 05.12.2017
Толеимиз паст эмас, лекин қалбларимиз Аллоҳдан узоқ бўлгани учун тушкунликда яшаяпмиз.Аллоҳни эсланглар, У Зот ҳам сизларни эслайди.

3284 09:05 / 21.09.2017
Гапириш осон. Орзуумид қилиш гапиришдан ҳам осон.Хомхаёлни ҳамма ҳам қилаверади, лекин азму қарорли кишиларгина муваффақият қозонадилар.Доктор Мустафо Маҳмуд

3280 18:53 / 16.10.2017
Касаллик фақат жисмда эмас, хулқда ҳам бўлади. Бадхулқ одамни кўрсанг, ҳаққига шифо сўраб дуо қил. Унга шу дардни бериб, сени омон қолдирган Аллоҳга ҳамд айт.

3280 09:00 / 20.12.2017
Аллоҳим, менга рўза тутишда, рўзанинг кечаларида ибодатда қоим бўлишда, кўзни сақлашда ва тилни сақлашда Ўзинг ёрдам бергин.

3275 06:06 / 30.05.2017
Одамлар ҳар куни юзини ўзгартиришади. Бинобарин, сен ўз қадруқимматингни одамларнинг юзидан қидирма

3274 09:25 / 13.11.2017
Рабиъ ибн Ҳайсамга .Бирор кишини айблаганингизни кўрмаймиза, дейишди. Шунда у .Мен ҳали ўзимдан рози эмасманки, одамларни мазаммат қилишга вақт топсам,, деди.

3274 07:15 / 30.12.2017
Аудиолар

232709 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151239 14:35 / 11.08.2021