1447 йил 8 зулқаъда | 2026 йил 25 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Ҳеч қачон .Вақт топа олмаяпман, дема Барча буюкларнинг ҳам бир куни 24 соат бўлган, ундан ошиб кетмаган.

3150 20:10 / 26.12.2017
Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор.Бор ташвишинг ўша нуқтаи назарингни пеш қилиш бўлиб қолмасин.Масалан, сендан бошқа одам онангни оддий одам деб билади, сен эса уни жаннатим деб биласан.

3397 09:10 / 25.12.2017
Ҳусн нигоҳни ўзига жалб қилади.Меҳршафқат эса қалбларни ўзига тортади.

3472 09:05 / 24.12.2017
Ёғоч михга .Мени синдирдингку, деди. Мих .Бошимга болға уришганини кўрганингда, мени айбламас эдинг,, деди.

3469 09:05 / 23.12.2017
Бахтсаодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга киритиш эмас. Ҳақиқий бахт эга бўлган нарсаларимизнинг қадрқимматини идрок қилиб, англаб етишидир.

3341 09:05 / 22.12.2017
Қазои қадарга бўлган иймон .Қадарингни кутиб ухлайвер,, демайди Балки .Ўрнингдан туриб, қадарингни кашф қил,, дейди.

3260 09:00 / 21.12.2017
Касаллик фақат жисмда эмас, хулқда ҳам бўлади. Бадхулқ одамни кўрсанг, ҳаққига шифо сўраб дуо қил. Унга шу дардни бериб, сени омон қолдирган Аллоҳга ҳамд айт.

3280 09:00 / 20.12.2017
Ҳар қанча намунали бўлмагин, барибир сени ёқтирмайдиганлар топилади. Шайтонларга ҳатто фаришталар ҳам ёқмайдику

2978 09:00 / 19.12.2017
Жим турганларнинг ҳаммаси ҳам бекорчи эмас. Шер анча вақт пайт пойлаб туриб, сўнг ўлжага ташланади.Амр Шокир

3572 09:25 / 18.12.2017
Намозларида ўзи учун дуо қилишни унутиб қўядиган ягона инсон онадир, чунки у доим фарзандларининг ҳаққига дуо қилиш билан машғулдир.

3712 09:10 / 17.12.2017
Чиройли из қолдирмадингми, ёмон из ҳам қолдирма. Ёмонлик билан тилга олинганингдан кўра умуман эсга олинмаганинг яхши.

3453 09:10 / 16.12.2017
Агар узр айтиш нафсингга малол келса, бировларнинг нафсониятига тегиш ундан ҳам оғирлигини бир ўйлаб кўр

3436 09:05 / 15.12.2017
Аудиолар

232709 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151239 14:35 / 11.08.2021