1447 йил 22 зулҳижжа | 2026 йил 08 июнь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

ҳома -

«Ҳома» сўзи тунда учиб юрадиган қушни билдиради. «Ҳома йўқ», дегани ўша қуш бахтсизлик келтиради, деб эътиқод қилиш йўқ, деганидир. Шунингдек, жоҳилият даври арабларида «Бир инсон ўлдирилса‑ю, қасоси олинмаса, унинг руҳи қуш бўлиб кезиб, ўчи олинмагунча: «Менга сув беринглар, менга сув беринглар», деб юради. Ўчи олингач, учиб кетади», деган эътиқод бўлган. Ана шуни «ҳома» деб аташган. Ислом бундай эътиқодни ҳам инкор қилган.