1447 йил 6 зулқаъда | 2026 йил 23 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Мансур ал-Ҳарбий ал-Бухорий ал-Муҳтасиб -

Абу Наср Мансур ибн Муҳаммад ал-Ҳарбий ал-Бухорий ал-Муҳтасиб Бухоро олимларидан. Фарғонада қозилик қилганлар, кейинчалик Бухорода муҳтасиб (шариатга хилоф ишларни текширувчи) бўлиб ишлаганлар. Муҳаммад ибн Юсуф, Абу Наим Абдулмалик ибн Муҳаммад ал-Астрободий, Аҳмад ибн Сулаймон ад-Димашқий ва Шом, Миср, Ироқ, Хуросоннинг бошқа олимларидан таълим олганлар. Бу киши кўп ҳадис билар эдилар. Кароматлари ҳам бор эди. Ҳижрий 381 (милодий 992) йил жумодул охир ойининг ўн еттинчисида, сешанба куни Бухорода вафот этганлар.