1447 йил 21 зулҳижжа | 2026 йил 07 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Исмоил ас-Сомоний -

Абу Иброҳим Исмоил ибн Аҳмад ибн Асад ибн Сомон ас-Сомоний адолатли амир, халқпарвар ва насиҳатгўй олим эдилар. Бу кишининг фарзандлари, қариндош-уруғлари, яқин­ларига «ас-Сомония» деб нисбат берилган. Ҳадислар ёзиб олганлар. Илм аҳлини ниҳоятда яхши кўрар эдилар. Исмоил Сомоний машҳур амир эдилар. Ҳижрий 234 (милодий 849) йилнинг шаввол ойида Фарғонада туғилиб, ҳижрий 295 (милодий 909) йилнинг сафар ойида Бухорода вафот этганлар.