1447 йил 22 зулҳижжа | 2026 йил 08 июнь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳумайд ал-Варроқ ал-Фарманкий -

Абу Муҳаммад Ҳумайд ибн Фарва ал-Варроқ ал-Фарманкий Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Ҳузайфа Исҳоқ ибн Бишрнинг қўлёзмаларини кўчирувчи эдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак, Хорижа ибн Мусъаб, Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёздан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Маъшар Ҳамдавайҳ ибн Хаттоб ҳадис ривоят қилганлар.

Ўғиллари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳумайд ал-Фармандийдир.