1447 йил 21 зулҳижжа | 2026 йил 07 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Мурзибиний -

Абу Ҳафс Аҳмад ибн Фазл ал-Мурзибиний  Бухоронинг Мурзибин номли қишлоғидан  бўлиб, лақаблари «Ҳаббоб» (Кўза сотувчи) эди. Илм талабида Ҳижозга борганлар. Фузайл ибн Иёз, Суфён ибн Уяйна ва Исо ибн Мусо Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Суфён Маҳбуб ибн Яъқуб ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 243 (милодий 858) йилда вафот этганлар.